Линклар

Шошилинч хабар
04 март 2026, Тошкент вақти: 03:40

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

18:16 25.7.2023

Россия ишғол қилган ҳудудлардан украиналик болалар Белоруссияга олиб кетилмоқда

У ерда улар мафкуравий тарғибот қурбонига айланмоқда.

Белоруссия Қизил Хоч ташкилоти Халқаро Қизил Хоч Қўмитаси хабарисиз болаларни Украина ҳудудларидан олиб чиқишда кўмаклашмоқда. Беларус мухолифати ва Украина ҳукумати буни "депортация" ва "ҳарбий жиноят" деб атамоқда.

18:18 25.7.2023

Рени шаҳрида учта дон омбори вайрон қилинди

Дрон ҳужуми Одесса вилоятининг Дунай дарёси портига ҳам амалга оширилган. Ижтимоий тармоқларда 24 июл куни эълон қилинган видеолавҳаларда Россиянинг учувчисиз учоғи ҳужумидан сўнг Дунай дарёсидаги Украина дарёси портида шикастланган бункерларни кўриш мумкин.

Рени-Одеса ахборот сайти маҳаллий расмийга таяниб, 15 га яқин дрон иштирокидаги ҳужумда Дунай порти Рени шаҳрида учта дон омбори вайрон бўлганини айтди.

Муҳим транспорт маркази бўлган Рени порти Дунай дарёси орқали НАТО ва Европа Иттифоқи аъзоси Руминияга ўтади.

18:20 25.7.2023

Зеленский ЕИ давлатларини танқид қилди

Президент Владимир Зеленский душанба кунги кечки кундалик чиқишида Украина учун об-ҳаводек зарур ғалла масаласига бўлган айрим Европа давлатлари муносабатларини танқид қилди.

"Мен ҳукумат вакиллари ва халқаро вакилларимиз билан Украина қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Европа давлатлари ҳудуди орқали экспорт қилиш бўйича кенг қамровли йиғилиш ўтказдим. 15 сентябрда Европа комиссияси билан асосий келишув мавжуд. Бу бизнинг донимиз экспортига қўйилган чекловларнинг охирги муддати. Европа томони вақтинчалик чекловлар амал қилиш тугайдиган ушбу санага оид ўз мажбуриятларини бажаришига ишонамиз. Ушбу чекловларнинг ҳар қандай узайтирилиши мутлақо қабул қилиниши мумкин эмас ва у Европамиз руҳига мос келмайди”, деди Украина раҳбари.

Зеленский Европа Иттифоқининг бешта давлати Украинанинг ғалла импортига қўйган тақиқ муддатини узайтирмасликка чақирди.

Май ойида ЕИ Болгария, Венгрия, Полша, Руминия ва Словакияга Украина буғдойи, маккажўхори, кунгабоқар уруғларини ички сотишни тақиқлаш, шу билан бирга бошқа мамлакатларга экспорт қилиш учун бундай товарларни транзит қилиш имконини берганди.

Марказий Европанинг бешта давлати Европа Иттифоқининг тақиқи ҳеч бўлмаганда йил охиригача узайтирилишини талаб қилиб келади.

Тақиқ муддати 15 сентябрда тугайди.

18:22 25.7.2023

Уруш зонасида дрон ҳужуми оқибатида яна бир журналист яраланди

Агентлик маълумотларига кўра, AFP видеомухбири Дилан Коллинз Бахмут ҳудудидаги Украина артиллерия позициясида репортажни суратга олиш чоғида “кўплаб шрапнел жароҳатларини олган”. Франс Пресс маълумотича, журналист энг яқин касалхонага эвакуация қилинган, у ҳушида ва ҳаётига ҳеч нарса таҳдид солаётгани йўқ.

"Биз ушбу ҳодисанинг тўлиқ ҳолатларини ўрганмоқдамиз. Бизнинг қалбан Дилан ва унинг оиласи билан," деди Кристин Буҳагиар, AFPнинг Европа директори.

35 ёшли Коллинз АҚШ фуқароси; у доимий равишда Ливанда ишлайди, лекин Украинага хизмат сафари билан келган эди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG