Линклар

Шошилинч хабар
04 март 2026, Тошкент вақти: 16:23

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

19:19 2.8.2023

Киев ва Одесса яна ракета ва дрон зарбалари остида

2 августга ўтар кечаси рус ҳарбийлари шаҳид дронлари билан яна Киев ва Одессага ҳужум қилди: шаҳарларда тунда портлашлар янгради.

Киев расмийларининг хабар беришича, пойтахтга учаётган барча камикадзе дронлари уриб туширилган, Киев аҳолиси орасида қурбонлар ва жароҳатланганлар йўқ.

"Дронлар гуруҳлари Киевга бир вақтнинг ўзида бир неча йўналишдан кириб келди. Бироқ ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари ва воситалари томонидан барча ҳаво нишонлари - 10 дан ортиқ учувчи аппаратлар тезкорлик билан аниқланиб, йўқ қилинди", дея хабар тарқатди Сергей Попко, Киев ҳарбий маъмурияти раҳбари.

19:23 2.8.2023

Украинанинг Дунайбўйи ҳудудида ёнғинлар

Бугун тунда Россиянинг "Шаҳид" дронлари ҳужумидан сўнг Дунайдаги Украина портларида ёнғинлар бошланди, ғалла элеватори ишдан чиқарилди, кўплаб хўжалик бинолари вайрон қилинди, деб хабар бермоқда Одесса вилояти маъмурияти раҳбари Олег Кипер.

19:25 2.8.2023

Қримда портлаш юз берди

Аннексия қилинган Севастопол "губернатори" Михаил Развожаев портлашга уриб туширилган дрон сабаб бўлганини даъво қилмоқда:

"Дастлабки маълумотларга кўра, Қора-Коба ҳудудида дрон уриб туширилган. У Ерга тушиб портлади, дарахтзор ва буталар ёниб кетди. Ўт ўчириш бригадалари аллақачон жойида, ёнғинни ўчиришга киришган”.

Маҳаллий жамоатчилик Балаклава ва Севастопол ташқарисида ҳам портлашлар содир бўлганини хабар қилди.

19:27 2.8.2023

Ҳовлида бир йил сақланган танк

Дрон ва ракеталардан ташқари жанг майдонида ҳал қилувчи техник восита бу танклар экани шубҳасиз.

Суми вилоятида яшовчи бир шахс бир йилдан ортиқ вақт давомида Т-80УЕ-1 танкини яшириб келган экан.

У катта танкни ўзининг ҳовлисида сақлагани аниқланди. У русларнинг танкини Россия қўшинлари чекинганидан кейин топиб олган ва ҳовлисига ҳар эҳтимолга қарши олиб келиб қўйган.

Ҳозир танк эгаси мулкини Украина армиясига топширгани айтилмоқда.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG