Россия 2-август куни Украинанинг Дунай дарёсидаги асосий ички портига ҳужум қилди
Ғалла ташувчи украинларнинг бу портларига русларнинг ҳужумлари жаҳон озиқ-овқат нархларининг ошишига олиб келди, чунки Москва Украина донини экспорт қилишнинг олдини олиш учун куч ишлатишни кучайтирди.
Украина жанубидаги оператив қўмондонлиги томонидан эълон қилинган видеода Одесса вилоятидаги Измаил шаҳрида вайрон бўлган порт бинолари акс этган.
Ҳужумлар Украина ғалласини юклашга тайёрланётган кемаларни ишни тўхтатиб, лангар ташлашга мажбур қилди.
Йўқ қилинган 40 минг тонна ғалла
Украина прокуратураси томонидан эълон қилинган фотосуратларда камида иккита вайрон бўлган омбор кўрсатилган. Биргина шу ҳужумда 40 минг тонна ғалла руслар томонидан йўқ қилингани айтилди.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Россиянинг БМТ воситачилигида тузилган дон битимидан воз кечиши Туркия ва дунёдаги энг қашшоқ мамлакатларда озиқ-овқат инқирози ва очарчиликни келтириб чиқариши келиши мумкинлигидан огоҳлантирди.
Россиянинг Измаил украин портига тунги ҳужуми дунёда озиқ-овқат нархларининг сакрашига олиб келди. Чикаго фонд биржасида буғдой нархи эрталаб 6,5% га кўтарилди.
Маълум қилинишича, 1 август ҳолатига кўра,Украинадан дон экспорти июн ойига нисбатан 40 фоизга камайган
Украина билан чегарадош Белгород ва Курск вилоятлари ҳудудий мудофаа бўлимларини қуроллантирмоқда
Кўнгиллиларга ўқ ўқотар қуроллар, дронга қарши мосламалар ва автомашиналар топширилди. Белгород вилоятидан олинган видеода бир неча кишидан иборат қаторни кўриш мумкин. Уларга фуқаролик карабиналари ва тўппончалари топширилади.
Курск вилояти губернатори Роман Старовойтнинг айтишича, ихтиёрий халқ отрядларини таъминлаш масаласи бир неча ой давомида муҳокама қилинган.
Белгород вилояти губернатори маълумотларига кўра, 400 дона қурол сотиб олинмоқда, жами вилоятда жами 2900 кишидан иборат саккизта батальон фаолият юритмоқда.
Аввалроқ, Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков кўнгиллиларга қурол-яроғ бериш қаттиқ назорат остида ўтказилишини маълум қилганди.
Карелияда собиқ "Вагнерчи" оммавий қотилликда гумон қилинмоқда
Карелиянинг Деревянное қишлоғидаги икки уйда 1 август куни пичоқ билан ўлдирилган олти кишининг жасади топилди. Муқаддам судланган Максим Бочкарев ва Игор Софронов қотилликда гумонланиб ҳибсга олинган. 37 ёшли Сафонов 2022 йилда Вагнер ширкатига ёлланиб, яқинда урушдан қайтган.
Биринчи уйда ота ва ўғил бўлган икки эркак, иккинчисида - учта эркак ва бир аёл ўлдирилган. Иккала уй ҳам ёқиб юборилган. Колонияда Игор Софонов ўғирлик, талончилик ва одам ўлдиришга уриниш учун жазо ўтаган.
Июн ойи охирида Вагнер ПМC эгаси Евгений Пригожин Россияга фронтдан 32 минг собиқ маҳбус қайтганини айтди.