Линклар

Шошилинч хабар
04 март 2026, Тошкент вақти: 22:49

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

21:47 4.8.2023

Яна 1800 ўлган рус аскари исми-шарифи аниқланди

Сиёсий карикатура
Сиёсий карикатура

ББC Рус хизмати, Медиазона ва кўнгиллилар жамоаси сўнгги бир ой ичида Украинада 1800 россиялик аскар ҳалок бўлганини аниқлади.

Россия томонида журналистлар томонидан аниқланган ва тасдиқланган қурбонларнинг умумий сони ҳозирда 29 217 кишини ташкил этади. Бу рақам "ДНР" ва "ЛНР" деб номланган айирмачи ҳудудлар таркибида Россия томонида жанг қилиб ўлганганларни ўз ичига олмайди.

Қарши ҳужум бошланганидан бери Россия камида иккита генерал, 10 полковник, 8 подполковник ва 14 майорни йўқотди (бу рақамлар Россия армияси ва Вагнер гуруҳи ўртасидаги тўқнашувлар пайтида ҳалок бўлган 13 ҳарбий учувчи офицерни ўз ичига олмайди).

Украина Қуролли Кучлари бу урушда Россия тарафидан ўлдирилган аскарлар сони 248 мингдан ошганини хабар қилмоқда.

21:54 4.8.2023

Римдаги болалар майдончасида Владимир Путиннинг қизил ҳайкалчаси пайдо бўлди

3-август, пайшанба куни эрталаб Римдаги боғдаги болалар майдончасида Россия президенти Владимир Путиннинг қизил ҳайкали пайдо бўлиб, маҳаллий аҳоли ва, айниқса, болаларни эътиборини ўзига тортди.

Франсуз рассоми Жеймс Коломина томонидан Вилла Боргезе боғида ўрнатилган Россия президенти миниатюра ҳарбий танкида ўтиргани тасвирланган.

Кўпинча жамоат жойларига огоҳлантирилмасдан ўрнатиладиган ёрқин қизил кўча ҳайкаллари билан танилган Коломина Украинадаги урушга ва Путиннинг болаларча, аммо хавфли хатти-ҳаракатларига эътиборни қаратиш учун дунё шаҳарларида эпоксидан ясалган ҳайкалларни намойиш қилган.

Жеймс Коломина Путиннинг танкда ўтирган ҳайкалчасини илгари Париж, Барселона ва Ню-Йоркдаги болалар майдончаларида ўрнатган эди.

12:38 5.8.2023

Керч бўғозида рус танкери дрон ҳужумига тутилди, кема шикастланди

Керч бўғозида Россия байроғи остидаги SIG танкери дрон ҳужумига учради. Ҳужум оқибатида кема шикастланди. Бу ҳақда 5 августга ўтар кечаси Россия ва Украина Телеграм каналлари хабар берди.

Кейинчалик бу маълумотни ҳужумда Украинани айблаган Россия расмийлари тасдиқлади.

Танкер машина бўлими ҳудудида тешик ҳосил бўлган, деб хабар берди "Росморречфлот". Ёқилғи тўкилмаган, экипаж хавфсиз, дея билдирди Новороссийск қутқарув ва мувофиқлаштириш маркази. Расмий маълумотларга кўра, кема бортида 11 киши бўлган.

Аввалроқ Телеграм каналлари, денгизчиларнинг музокараларини эълон қилган эди. "Ўзимиз ҳаракатлана олмаймиз. Эвакуаторсиз. Машинани сув босган. Раҳбарият у ерда нима ҳал бўлишини билмайди. Қандайдир йўл билан заводга боришимиз керак", - дейди телеграм каналларида тарқалган аудиода экипаж аъзоси.

Кейин ТАСС шикастланган танкерга иккита қутқарув кемаси етиб келгани ва тортиш масаласи ҳал қилинганини ёзди.

2019 йилдан бери кимёвий моддалар ва нефт маҳсулотларини ташишга мўлжалланган SIG танкери Қримдан Сурияга авиа ёқилғи етказиб бергани учун АҚШ санкциялари остида эди.

12:42 5.8.2023

Зеленский: "Уруш Россияга қайтмоқда"

Украина президенти Владимир Зеленский ўзининг кундалик видеомурожаатида жума куни Украина Хавфсизлик хизматига “урушни тажовузкор давлатга қайтаргани учун” миннатдорчилик билдирди.

Бир кун аввал Украинанинг сув дронлари Новороссийскга ҳужум қилди, бунинг натижасида Россиянинг “Оленегорский Горняк” йирик амфибия кемаси зарар кўрди.

Жума куни эрталаб "Озодлик" радиоси украин хизмати Украина манбаларига таяниб, ҳужум СБУ томонидан тайёрланаётгани ҳақида хабар берган эди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG