Линклар

Шошилинч хабар
07 март 2026, Тошкент вақти: 10:33

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

17:28 27.8.2023
KURSK
KURSK

Якшанбага ўтар кечаси Курскда дрон кўп қаватли турар-жой биносига қулаб тушди

Курск вилояти губернатори Роман Старовоитнинг маълум қилишича, дрон Карл Маркс кўчасидаги кўп қаватли уйга урилган. Уйнинг бир неча қаватида, шунингдек, Қишлоқ хўжалиги университетининг қўшни биносида шиша синган.

Россия Мудофаа вазирлиги 27 августга ўтар кечаси ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари Брянск ва Курск вилоятлари ҳудудида иккита учувчисиз учиш аппаратини уриб туширганини маълум қилди. Гап Курскдаги уй устига қулаган дрон ҳақида кетяптими, департамент аниқлик киритмаяпти.

Россиянинг Украина билан чегарадош ҳудудлари охирги пайтларда мунтазам артиллерия ва дрон ҳужумларига учраган. Украина томони бу воқеаларга изоҳ бермаяпти.

27-августга ўтар кечаси Украина ҳарбий-ҳаво кучлари марказий ва шимолий ҳудудларда Россиянинг тўртта Х-101/Х-55/Х-555 қанотли ракетасини йўқ қилди, дея хабар бермоқда Украина ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондонлиги.

Кечаси уриб туширилган ракеталарнинг қолдиқлари қулаши оқибатида Киев вилоятида икки киши жабрланди, ўнта хусусий уй зарар кўрди.

Таъкидланишича, ракеталар Россия ҳаво ҳудудидаги Энгелс шаҳри яқинида бўлган бешта стратегик учоқдан учирилган.

17:32 27.8.2023

Россия Тергов қўмитаси Евгений Пригожиннинг Твер вилоятидаги учоқ ҳалокатида ҳалок бўлганини тасдиқлади

"Твер вилоятидаги авиаҳалокатни текшириш доирасида молекуляр-генетик экспертизалар якунланди. Уларнинг натижаларига кўра, барча ҳалок бўлган 10 кишининг шахси аниқланди, улар парвоз варақасида кўрсатилган рўйхатга мос келади", — дейилади Россия Тергов қўмитаси хабарида.

Эслатиб ўтамиз, 23 август куни кечқурун Тверь вилоятининг Куженкино аҳоли пункти яқинида Москва-Санкт Петербург парвозини амалга ошираётган Embraer Legacy хусусий учоғи қулаб тушгани тўғрисида расман билдирилган эди.

"Росавиация" ширкати учоқда Евгений Пригожин доҳил яна 9 киши бўлганини тасдиқлаган эди.

Учоқ нима сабабдан ҳалокатга учрагани борасида расмий изоҳ йўқ. Ҳодиса юзасидан тергов бошлангани хабар қилинмоқда. Жиноят иши Россия ЖКнинг "ҳаво транспорти ҳаракати ва эксплуатацияси хавфсизлик қоидаларининг бузилиши" банди бўйича очилган.

19:29 28.8.2023

Москва ва Киев дрон ва ракета ҳужумлари нишонида

Россия Мудофаа вазирлиги 27 август оқшомги ҳисоботида Киев вилоятидаги аэродром узоқ масофали ракеталар билан бомбардимон қилиниб, белгиланган барча нишонларга зарба бергани ҳақида баёнот тарқатди.

Москва мэри Сергей Собянин, Украинанинг дрон ҳужуми туфайли шаҳардаги Домодедово ва Внуково аэропортлари иш фаолиятини тахминан бир соатга тўхтатганини хабар қилди.

Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари кечаси Брянск вилояти осмонида иккита дронни уриб туширганини билдирди. Қурбонлар ва жароҳатланганлар ҳақида маълумот берилмаган.

Мудофаа вазирлигининг ҳисоботида айтилишича, Россия армияси ҳаво Украина ҳарбий-ҳаво кучларининг иккита СУ-25 қирувчи самолётини уриб туширган ҳамда 9 та HIMARS ракетаси ва 30 та дронни тутиб олган.

"Укринформ" миллий ахборот агентлигининг Украина хавфсизлик хизматига таяниб хабар беришича, украин ҳарбийлари Курскдаги Россия ҳарбий аэродромига «дрон билан муваффақиятли ҳужум»ни амалга оширган.

Россия Миллий мудофаа бошқаруви маркази АҚШнинг МҚ-9А Рипер дрони Қора денгиз узра Россия ҳаво ҳудудига яқинлашганини маълум қилди.

Шундан сўнг СУ-30 қирувчи самолёти дронни кузатиб бориш учун учирилган ва дрон ҳаво ҳудудини тарк этган.

19:32 28.8.2023

Зеленский: Украинанинг ғалабаси постсовет ҳудудини ўзгартиради

Украина президенти Владимир Зеленскийга кўра, Украинанинг Россия билан урушда қозонажак ғалабаси Грузия ҳамда Молдованинг ҳудудий яхлитлиги тикланишига, шунингдек, Беларусда демократик эврилишлар бўлишига олиб келади.

У журналист Наталия Мосейчукка берган интервьюсида шундай фикр билдирди.

Зеленский “Сиз ғалабани қандай тасаввур қиласиз?” деган саволга: “Менинг наздимдаги ғалаба урушнинг такрорланишини буткул истисно этади”, дея жавоб берди.

Шунингдек, Украина президенти Владимир Зеленский АҚШ сенаторининг 2024 йилда Украинада сайловлар ўтказилишини эълон қилиш ҳақидаги чақириғига жавоб берди.

“Агар шерикларимиз харажатларни кўтарса, депутатлар маъқуллаб, ҳамма овоз бериш учун келса, уруш даврида сайлов ўтказилиши мумкин”, деди Зеленский.

Ҳозирда Украинада ҳарбий ҳолат сабабли сайлов ўтказиб бўлмайди, ҳарбий ҳолат ҳар 90 кунда узайтириб борилмоқда. Кейинги муддат ноябрда тугайди.

АҚШнинг етакчи сенаторлари 23 август куни Киевга ташриф буюрди. Улардан бири сенатор Линдси Грем Киевнинг Россияга қарши курашини олқишлаган, бироқ уруш пайтида сайловлар ўтказиш орқали мамлакат ўзини бошқа томондан кўрсатиши кераклигини таъкидлаган.

Зеленский телевидениега берган интервьюсида америкалик сенатор билан бу масалани, жумладан сайлов жараёнини молиялаштириш ва қонунни ўзгартириш заруратини муҳокама қилганини айтди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG