Линклар

Шошилинч хабар
09 март 2026, Тошкент вақти: 21:08

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

18:54 15.9.2023

Мусагалиев ва Дороховнинг Қозоғистондаги концертлари бекор қилинди

Ташкилотчилар Қозоғистонда россиялик ҳажвчилар Азамат Мусагалиев ва Денис Дорохов мансуб “Камизяки” КВН жамоаси концертлари бекор қилинганини маълум қилишди. Бу ҳақда Озодликнинг қозоқ хизмати хабар бермоқда.

Миллати қозоқ бўлган Мусагалиев яқинда Дорохов билан бирга Украинанинг Россия оккупация қилган Донецк вилоятига бориб, концерт берган эди.

Концерт Саур-Могила ёдгорлиги ёнида бўлиб ўтди. Дорохов маҳаллий “Оплот ТВ” телеканалига берган интервьюсида Украинада жанг қилаётган Россия аскарлари билан суҳбатлашганини, улар унга “оқкўнгил одамлар”дек туюлганини айтди.

Мусагалиев ҳам, ўз навбатида, Россия ҳукумати “ДХР” деб атайдиган Донецк вилояти аҳлига “бошингиздаги осмон ҳамиша мусаффо бўлсин, соғ-саломат бўлинг, яқинларингиз доим табассум қилишсин” дея тилак билдирди.

Ижтимоий тармоқларнинг қозоқ тилли сегментида фойдаланувчилар Мусагалиев ва “Камизяки” КВН жамоаси концертларини бекор қилишга ҳафта бошидан чақиришмоқда эди. Ҳажвчиларнинг концертлари Остона ва Олмаота шаҳарларида ўтиши белгиланган эди.

“Камизяки” жамоаси артистларининг хатти-ҳаракатларига жамоатчилик тарафидан кескин салбий муносабат билдирилгани важидан ташкилотчилар гуруҳи “Камизяки” жамоасининг Қозоғистон бўйлаб ўтказиш режаланган концертларини бутунлай бекор қилишга қарор берди”, дейилади Vi Project ивент-агентлигининг “Инстаграм”да эълон қилинган хабарномасида.

18:56 15.9.2023

Тўрт нафар россиялик санкциялар рўйхатидан чиқарилиши мумкин

Европа иттифоқи илгари Украина суверенитетига путур етиши ёки таҳдид қилинишида жавобгар деб топилган тўрт кишига нисбатан қўлланган санкциялар муддатини узайтирмади. Уларнинг исмлари очиқланмаяпти. Аввалроқ Озод Европа радиоси/Озодлик радиоси ҳамда Reuters ва Bloomberg агентликлари Россиянинг тўрт фуқаросига нисбатан санкциялар бекор қилиниши, улар орасида “Владимир Путиннинг энг севимли газетаси” собиқ мулкдори ҳам борлиги ҳақида хабар берган эди.

Журналистларга кўра, Украинага қарши урушда ўлган Россия ҳарбий хизматчиси Георгий Шуваев, Ozon интернет-дўкони собиқ бош директори Александр Шульгин ҳамда Forbes журнали талқини бўйича Россиянинг энг бадавлат кишиларидан бўлмиш Фарҳод Аҳмедов ва Григорий Берёзкинларга оид санкциялар бекор қилиниши кутилмоқда.

18:57 15.9.2023

Патрул кемасига қилинган дронлар ҳужуми видеоси

Украина ҳукумати Бош вазирининг инновациялар учун масъул ўринбосари Михаил Федоров учувчисиз қайиқнинг ҳарбий кемага ҳужуми акс этган видеони эълон қилди.

У бу ҳодиса қачон ва қаерда содир бўлганлиги ҳақида маълумот бермади, фақат Украина Мудофаа вазирлигининг Бош разведка бошқармаси “ишлаётгани” ва “Украина технологиялари ишлатилаётгани” ҳақида ёзди.

Кейинроқ “Украинска правда” нашри Бош разведка бошқармасидаги манбаларига таяниб видеода Россия патрул кемаси “Сергей Котов”га 5та украин сув усти дронлари ҳужумига учрагани акс этганини тасдиқлади.

19:03 15.9.2023

Россия йил охиригача 12 ҳарбий кема ишлаб чиқармоқчи

Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу 15 сентябр, жума куни Россия ҳарбий-денгиз кучлари жорий йилда ҳарбий кемалар ишлаб чиқаришга жуда катта маблағ сарфлашини билдирди.

"Сўнгги ўн йил ичида денгиз флоти 50 дан ортиқ кема билан тўлдирилди. Бу йил аллақачон иккита кема фойдаланишга топширилган, йил охирига қадар яна 12 та кема келади. Улар орасида “Адмирал Головко” фрегати, “Император Александр III” стратегик ракета сув ости кемаси ва “Красноярск” ядровий сув ости крейсери бор”, деди Россия мудофаа вазири Сергей ШОЙГУ.

ТАСС ахборот агентлиги Шойгуга таяниб, мамлакатда янги ядровий сув ости кемалари ва денгиз ости дронлари ишлаб чиқилаётгани ҳақида маълум қилди.

Ваҳоланки Июл ойида Россия президенти Владимир Путин Россия ҳарбий-денгиз кучлари 2023 йилда 30 та янги кема олишини айтган эди. Шойгу ўз изоҳларида кутилаётган ҳарбий кема ишлаб чиқариш кескин камайиши сабабларини тушунтириб ўтирмади.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG