Рустам Умеров Ллойд Остин билан учрашди
Рамштейн ишчи гуруҳининг йиғилиши НАТОнинг Германиядаги шу номдаги авиабазасида бошланди.
Учрашув иштирокчилари Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини муҳокама қилади.
Бу Украинанинг янги мудофаа вазири Рустам Умеров учун Рамштайн форматидаги биринчи тадбирдир. Учрашув олдидан Умеров Пентагон раҳбари Ллойд Остин билан учрашди.
Бир кун аввал Украина Вазирлар Маҳкамаси мудофаа вазирининг барча ўринбосарлари ва вазирлик давлат котибини ишдан бўшатган эди. Идоранинг асосий спикери Ҳанна Маляр ҳам ишдан бўшатилди
Катта еттилик давлатлари Хитойни Украинага қарши агрессияни тўхтатиш учун Россияга босим ўтказишга чақирди
Тегишли қўшма баёнот Япония ташқи ишлар вазирлиги томонидан БМТ Бош Ассамблеяси доирасидаги G7 давлатлари вакилларининг учрашувидан сoнг э]лон қилинди.
Баёнотда айтилишича, G7 аъзолари Хитой Россия қoшинларини Украинадан зудлик билан, тoлиқ ва сoзсиз олиб чиқиб кетишга чақиради. Рейтерс агентлигининг қайд этишича, бу баёнот Хитой ташқи ишлар вазири Ван Ининг Россияга ташрифи фонида берилган.
Россия Тинч океан флоти Беринг ва Чукотка денгизларида ҳарбий машғулотлар ўтказмоқда
Россия Тинч океан флоти Беринг ва Чукотка денгизларида, шунингдек, мамлакатнинг Узоқ Шарқидаги Чукотка ярим оролида машғулотлар ўтказмоқда, деб хабар берди душанба куни Россия Мудофаа вазирлиги.
Вазирлик маълумотларига кўра, машғулотларда 10 мингга яқин ҳарбий хизматчи ва 50 дан ортиқ сув усти, сув ости кемалари, денгиз учоқлари, вертолётлар ҳамда қирғоқ мудофаа ракета тизимлари иштирок этмоқда.
Машқлар Россиянинг шимоли-шарқий чегарасида мудофаа амалиётларини ўқитишга қаратилган, деди рус ҳарбий раҳбарият.
CIT зарар кўрган “Ростов-на-Дон” сувости кемаси суратларини намойиш қилди
Conflict Intelligence Team (CIT) тадқиқотчилари аннексия қилинган Севастополдаги кема таъмирлаш заводига Украина ҳужуми чоғида шикастланган Россиянинг “Ростов-на-Дон” сувости кемаси суратларини намойиш қилди.
Уларнинг таъкидлашича, бундай зарар "албатта, сув ости кемасини уруш охиригача флотдан чиқарди" ва бу миқёсдаги таъмирлаш "назарий жиҳатдан мумкин", аммо иқтисодий жиҳатдан самарали эмас.
Ҳужум 13 сентябр куни содир бўлди, деб хабар берди Россия Мудофаа вазирлиги. Ракета ҳужуми натижасида “Ростов-на-Дон” сувости кемаси ва “Минск” йирик десант кемасига зарар етган эди.