Линклар

Шошилинч хабар
10 март 2026, Тошкент вақти: 17:13

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

19:06 22.9.2023

Озарбайжон Тоғли Қорабоққа инсонпарварлик ёрдами юборди

Озарбайжонда Тоғли Қорабоғ бўйича музокараларнинг биринчи раунди ниҳоясига етди. Тан олинмаган республика арманлари делегацияси Озарбайжондан сулҳ шартномаси режасини олди. Ҳозирча бирон қарор қабул қилинган эмас.

Томонлар яна учрашишга келишишган. Боку қисқа фурсатда Қорабоғни озиқ-овқат ва ёқилғи билан таъминлашни йўлга қўйишга ва арманларнинг ҳақ-ҳуқуқларини таъминлашга ваъда берган.

Озарбайжон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги жума куни Озарбайжоннинг Агдам вилоятидан Тоғли Қорабоққа тўртта юк машинаси инсонпарварлик ёрдами жўнатилди, деб хабар қилди Озарбайжон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.

19:08 22.9.2023

Арманистон пойтахти Ереванда уч кундан бери норозилик акциялари давом этмоқда

Митингчилар ҳукуматдан Тоғли Қорабоғ арманларини ҳимоя қилишни талаб қилишмоқда, шунингдек мамлакат бош вазири Никол Пашинянни истеъфо беришга чақиришмоқда.

Тоғли Қорабоғда яшовчи аҳолининг бир қисми эса ўз уйларини тарк этиб, тинчликпарвар кучлар назорати остида эвакуация қилинмоқда.

19:11 22.9.2023

"Кузда сафарбарлик эълон қилиниши эҳтимоли бор"

Россияда 1 октябрдан бошланадиган кузги муддатли ҳарбий хизмат сафарбарликнинг янги тўлқинига тўғри келиши мумкин, дейди “Идите лесом” жамғармасининг матбуот атташеси Иван Чувиляев. У россияликларга ҳарбий хизматга чақирилмаслик ва Украинадаги урушга бормасликка кўмаклашиб келади.

- Сафарбарлик бўлиши турган гап. Биз аллақачон иккита призивни кўрдик. Биринчисида облавалар, иккинчисида полициянинг чақирилувчилар уйларига ташрифлари ва кишанларда военкоматларга олиб кетиш. Боз устига - мамлакатни тарк этмаслик тўғрисида фавқулодда тақиқлар. Шунга ўхшаш нарсаларни жорий кузги ҳарбий сафарбарлик пайтида ҳам кутиш ҳожати бор. Ушбу жазоловчи чоралар таъсир этмаётгани кўриниб турибди. Кузги сафарбарлик компанияси 18дан 30 ёшгача бўлганлар геноцидига айланиши мумкин, дейди Иван Чувиляев.

19:12 22.9.2023

Украинада “Россия” ва “Москва”ни кичик ҳарфлар билан ёзишга расман рухсат берилди

Украин тили стандартлари миллий маркази “Россия”, “Россия Федерацияси”, “Россия империяси”, “Москва” ва ушбу тушунчалар билан боғлиқ бошқа бир қатор сўзларни кичик ҳарфлар билан ёзишга рухсат берди. Эндиликда бу тарзда ёзиш “тил меъёрларидан оғишиш” ҳисобланмайди, аммо гап ҳозирча фақат “норасмий тусдаги” матнлар ҳақида бормоқда.

Комиссия қайд этишича, мазкур қарор “украин халқининг Украина давлати мустақиллиги учун қаҳрамонона курашини эътиборга олган ҳолда” қабул қилинган. Аввалроқ Украина ҳукумати раисининг ўринбосари Ирина Верешчук Украин тили стандартлари миллий комиссиясидан “барча украинлар аллақачон қилаётган ишни расмийлаштириб бериш”га чақирган эди.

Бундан олдинроқ Украина Таълим вазири Оксен Лисовой “Россия Федерацияси” катта ҳарфлар билан ёзилиши кераклиги тўғрисидаги хати Украинада жиддий танқидларга сабаб бўлганди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG