Линклар

Шошилинч хабар
11 март 2026, Тошкент вақти: 06:04

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

19:32 27.9.2023

Тоғли Қорабоғда 192 нафар озарбайжонлик ҳалок бўлди

Озарбайжоннинг Тоғли Қорабоғдаги “аксилтеррор чоралари” деб аталган ҳаракатлари давомида 192 нафар озарбайжонлик ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди, 512 нафари яраланди,деб хабар бермоқда Республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Озарбайжон 19 ва 20 сентябр кунлари минтақада “аксилтеррор операцияси” ўтказиб, ўзини ўзи эълон қилган ташкилот расмийларини таслим бўлишга, маҳаллий қуролли кучларни эса қуролларини ташлашга мажбур қилганидан кейин этник арманлар Тоғли Қорабоғни оммавий равишда тарк этишга уринмоқда.

Мутахассислар минтақа назорати тўлиқ Бокуга ўтгандан сўнг деярли барча этник арманлар (бу эса тақрибан 120 мингдан ортиқ киши) минтақани тарк этиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.

19:35 27.9.2023

Арманистонга 47 минг 115 киши кириб келган - ССВ

Сешанба куни эълон қилинган суратларда Тоғли Қорабоғни Арманистон билан боғловчи Лочин йўлагида автомобиллар карвони ва узун тирбандликлар акс этганини кўриш мумкин. Анклавнинг блокадаси озиқ-овқат, дори-дармон ва ёқилғининг кескин танқислигига олиб келди.

27 сентябр соат 12:00 ҳолатига кўра, тан олинмаган Тоғли Қорабоғ Республикасидан Арманистонга 47 минг 115 киши кириб келган. Бу ҳақда Арманистон бош вазири матбуот котиби Назели Багдасарян маълум қилди.

Озарбайжон минтақадаги арманларнинг ҳуқуқларини ҳурмат қилишга ваъда берган бўлса-да, кўплаб аҳоли репрессиядан қўрқишиб Қорабоғни тарк этмоқда. Россия 2020 йилдан бери минтақада 2000 га яқин тинчликпарвар кучларини сақлаб келмоқда.

Украинадаги уруш пайтида Россиянинг минтақадаги таъсири заифлашди ва бу Озарбайжон ва унинг асосий иттифоқчиси Туркияга кескинроқ ҳаракатларни амалга оширишга имкон яратди.

19:37 27.9.2023

Қўмондон Виктор Соколов қўриниш берди

Россия Қора денгиз флоти қўмондони Виктор Cоколов Россия Мудофаа вазирлиги йиғилишида иштирок этди. Мудофаа вазирлиги эълон қилган видеода буни кўриш мумкин.

Украина Мудофаа вазирлигининг махсус кучлари Cоколов ўтган ҳафта Севастополдаги Қора денгиз флоти штаб-квартирасига қилинган ракета ҳужуми натижасида ўлганини даъво қилган эди.

Россия Мудофаа вазирлиги 22 сентябрь куни Украина Севастополга ракета зарбаси бериб, Россия Қора денгиз флоти штаб-квартирасига жиддий зарар етказганини тасдиқлади.

Россиянинг беш флотидан бири бўлган Қора денгиз флотидаги кема ва иншоотлар уруш бошланганидан бери иккинчи бор такрорий ҳужумларга учраган.

20:03 27.9.2023

"У урушда ўлибди, қорахат келибди"

Телеграмдаги “Шокиржонов” каналида Украинада Россия томонида жанг қилиб ўлган ўзбек йигитининг яқинларидан бири йўллаган хат эълон қилинди.

Хат муаллифига кўра, кўп йиллардан буён Россияга ишга бориб келиб юрган амакисининг ўғли ҳеч кимга айтмасдан урушга ёлланиб кетган.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG