Навалнийга суд қарори ўзгаришсиз қолдирилди
Москва суди қамоқдаги россиялик мухолифатчи Алексей Навалнийга нисбатан чиқарилган 19 йиллик қамоқ жазосини ўз кучида қолдирди.
У ҳозирда сиёсий сабабларга кўра қўйилган турли айбловлар билан тўққиз йиллик қамоқ жазосини ўтамоқда.
Навалний август ойида ўзининг коррупцияга қарши кураш жамғармаси фаолияти билан боғлиқ айбловлар бўйича айбдор деб топилган эди. Бу унга бешинчи бор ҳукм ўқилиши ва учинчи марта энг узоқ муддат тайинланмоқда. Навалний ва унинг тарафдорлари буни Кремлнинг сиёсий босими деб билади.
Аппеляция суди ёпиқ эшиклар ортида ўтказилди.
Навалний ҳозирда жазони 6-сонли қаттиқ режимли қамоқхона ўтамоқда. Аммо энди у жазонинг қолган қисмини ўташ учун бошқа колонияга ўтказилади.
Владимир вилоятидаги максимал хавфсизлик колониясида сақланаётган мухолифатчи Алексей Навалний 12 ой муддатга якка камера типидаги хонага (ЕПКТ) жойлаштирилди.
"Бир йиллик якка камера - барча турдаги колонияларда мавжуд бўлган энг оғир жазо", деб ёзди Навалний твиттерида .
Россия Украинага ракета ва дрон ҳужумларини уюштирди
Россия армияси 29 сентябрга ўтар кечаси Николаевга зарбалар берди. Шаҳар чеккаларида жойлашган инфратузилма объектлари ҳужумга учради, дея маълум қилди Николаев вилояти ҳарбий маъмурияти бошлиғи Виталий Ким. Жабрланганлар тўғрисида ҳозирча бирон маълумот йўқ.
Пайшанба оқшомида Россия ҳарбийлари Херсонни ҳам ўққа тутди. Тинч аҳолидан уч нафар аёл ҳалок бўлгани айтилмоқда. Херсон вилояти прокуратураси портлаш бўлган жойлар фотосуратларини эълон қилди. Аёлларнинг ёнида болалари ҳам бўлган, улар омон қолишган.
Пайшанба куни Украинанинг Суми вилоятига камида 30 та ҳужум бўлди. Россия билан чегарадош ҳудудларда қарийб 200 та портлаш қайд этилди. Бу ҳақда вилоят ҳарбий маъмурияти маълум қилмоқда
Курск электр нимстанциясига ҳужум видеоси
Россия Мудофаа вазирлиги ҲҲМ тизимлари 11 та дронни уриб туширганини билдирди. Улардан бири Калуга вилоятида, қолган ўнтаси эса Курскда йўқ қилинган. Курск вилояти губернаторига кўра, дронлар ҳужуми натижасида бешта аҳоли маскани электрсиз қолган.
“Украинская правда” нашри Курск вилоятидаги электр нимстанциясига дрон ҳужум қилгани акс этган видеони ёйинлади.
Нашрнинг Украина хавфсизлик хизматидаги манбасига кўра, ушбу станция Россия армиясининг муҳим объектларига электр етказиб берган. Нашр суҳбатдоши Украина россияликларга блэкаут нималигини тушунтираётганини урғулаган.
Украина бош вазири ўринбосари: Ҳатто ҳужжати бўлмаган украиналиклар Қримдан Украинага киритилади
Киев назоратидаги ҳудудларга келиш ниятида бўлган қримликлар мамлакат ичида биржойдан иккинчи жойга кўчиб борган шахслар сифатида давлатдан ва халқаро ташкилотлардан ёрдам олишлари мумкин, дея баёнот берди Украина бош вазири ўринбосари Ирина Верешчук:
“Колотиловка-Покровка гуманитар йўлаги ишлаб турибди, одамлар ундан фойдаланишмоқда. Ҳужжатларингиз, ҳатто паспортингиз бўлмаса ҳам йўлга чиқишингиз мумкин – Украина ўз фуқароларини киритади”.
Яриморолдан учинчи мамлакатлар орқали Украинага келувчилар мамлакат ичида кўчган шахслар сифатида моддий ёрдам олишлари мумкин.
“Бу ёрдам давлат ёки халқаро ҳамкорларимиз томонидан тўланадиган ойлик нафақалар, бепул бошпана ва озиқ-овқат, ҳатто Киев ёки Харьковга йўл чиптаси кўринишида бўлиши мумкин. Суми томондан келадиганлар учун Киевга бепул эвакуация поезди қатнаб турибди”, деди Ирина Верешчук.