Линклар

Шошилинч хабар
12 март 2026, Тошкент вақти: 20:16

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

16:44 13.10.2023

"Рус қўшинлари катта талафон бермоқда"

Махсус операциялар кучлари Россиянинг Донецк чеккасидаги Авдеевка яқинидаги сўнгги 24 соатлик ҳужуми давомида Россиянинг 8 та оғир техникаси йўқ қилинганини маълум қилди.

Ижтимоий тармоқларда Россия техника колонналарининг ўққа тутилиши акс этган видеолар эълон қилинмоқда.

- У ерда жуда шиддатли жанглар кетмоқда. Бу кенг кўламли уруш бошланганидан бери шаҳарга қилинган энг йирик ҳужумдир. Босқинчилар Украина қуролли кучларининг шаҳар атрофидаги позицияларини кучли ўққа тутмоқда, кўп йўналишларда - бир вақтнинг ўзида 10-12 йўналишда ҳужум қилишга уринмоқда. Бу ҳужумлар авиация кўмагида бўлиб ўтмоқда. Тинч аҳоли яшайдиган уйларнинг катта қисми вайрон қилинган, деди Виталий Барабаш, Авдеевка Бош ҳарбий маъмурияти вакили.

16:47 13.10.2023

Россия учинчи кундирки Авдеевкада кенг кўламли ҳужум уюштирмоқда

Авдеевка - Донецкдан бир неча километр шимолда жойлашган шаҳарча, рус қўшинлари ўтган феврал ойида Украинага кенг кўламли босқинни бошланганидан бери уни эгаллаб олишга уринмоқда. Бу ҳудудда Украина қўшинларининг позициялари жуда яхши мустаҳкамланган ва рус қўшинларига уларга яқинлашиш жуда қийин.

Америка Урушни ўрганиш институти маълумотича, Авдеевка тўлиқ босиб олинган тақдирда ҳам Россия учун янги ҳужум йуллари очилмайди.

Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, Россия Авдеевкага оммавий ҳужум билан кўпроқ Украина кучларини шу ерга тортишга ҳаракат қилмоқда, бу эса украинларга фронтнинг бошқа қисмларига ҳарбий бўлинмаларни ўтказишга имкон бермайди - ва Украина ҳарбий қўмондонлиги буни тушунмоқда.

Озодлик уруш шароитида томонлар бераётган маълумотни мустақил манбалардан тезкор тасдиқлаш имконига эга эмас.

16:48 13.10.2023

Россия қўшинлари жума куни эрталаб Украинанинг Покровск шаҳрига ҳужум қилди

Охирги маълумотларга кўра, бир киши ҳалок бўлган, 13 киши яраланган. Иккита маъмурий бино қисман вайрон бўлган.

Украина фавқулодда вазиятлар давлат хизмати маълумотларига кўра, вайроналар остидан уч киши қутқариб олинган.

Украина ички ишлар вазири Игор Клименко қутқарувчилар Россия ҳужумларидан шикастланган мактаб биноси ичидан тирик қолганларни қидираётгани акс этган тасвирларни эълон қилди.

Клименко қўшимча қилишича, Никопол шаҳрининг ўққа тутилиши натижасида мактаб ходимларидан икки нафари ҳалок бўлган. Никопол Днепр дарёси ўнг соҳилида, Россия босиб олган Запорожье АЭСдан атиги бир неча чақирим шимолда жойлашган.

16:51 13.10.2023

Илҳом Алиев: Арманистон тинчликни хоҳлайдими?

Кузатувчилар Арманистон бош вазири Никол Пашинян саммитда иштирок этмаётганига эътибор қаратмоқда.

Қирғизистон президенти Садир Жапаров билан телефон орқали мулоқоти чоғида Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида “муайян сабабларга кўра” қатнаша олмаслигини маълум қилган.

Президент Илҳом Алиев ўз чиқишида Пашиняннинг саммитга келмаганини “Арманистонни музокаралардан қочяпти” ва “тинчлик истамаяпти” дея изоҳлади.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG