Линклар

Шошилинч хабар
13 март 2026, Тошкент вақти: 08:13

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

18:39 17.10.2023

Владимир Путин Хитойга ташриф буюрди

Путин Хитой етакчиси Си Цзинпиннинг “Бир камар, бир йўл” ташаббусининг 10 йиллик тадбирида иштирок этиш учун Пекинга келди.

Замбия ва Шри-Ланка каби давлатларни оғир қарзга ботирган Си Цзинпиннинг «Бир камар, бир йўл» ташаббусининг 10 йиллигига бағишланган тадбирга Путин ҳам таклиф этилди. Путин Хитой раҳбари Си Сзинпин билан музокаралар ўтказиш, форумга келган Мўғулистон, Лаос ва Ветнам президентлари, шунингдек, Таиланд ва Покистон ҳукумат раҳбарлари билан учрашиш ниятида.Учрашувда Украина уруши ва Яқин Шарқдаги вазият ҳам муҳокама этилиши кутилмоқда.

Хитой ва собиқ Совет Иттифоқи зиддиятларга қарамай, Совуқ уруш давридан бери иқтисодий, ҳарбий ва дипломатик соҳаларда ҳамкорлик қилиб келган.

Россия Украинага бостириб киришидан бир неча ҳафта олдин Путин Пекинда Си билан учрашган ва чекловларсиз алоқалар ўрнатиш бўйича шартнома имзолаган эди.

Россиянинг Украинага қарши урушида Пекиннинг ўзини бетараф воситачи сифатида кўрсатишга уринишлари халқаро ҳамжамиятнинг норозилигига учради.

Си Цзинпин март ойида Москвага ташриф буюрган эди.

Хитой Россияга нисбатан жорий этилган халқаро санкцияларни қоралади, бироқ Халқаро жиноий суднинг Путинни ҳибсга олиш ордерига бевосита муносабат билдирмади.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳам Пекинга етиб борди. Ташриф доирасида 17-18 октябр кунлари давлат раҳбари ХХР раиси Си Цзинпин ва Хитой халқ сиёсий маслаҳат кенгаши раиси Ван Хунин билан музокаралар, бошқа икки томонлама учрашувлар ўтказиши режалаштирилган.

Ўзбекистон етакчиси “Бир макон, бир йўл” халқаро форумининг очилишида иштирок этади ва ялпи сессиясида нутқ сўзлайди.

18:41 17.10.2023

Украина Россия аэродромларига ҳужум қилди

Исроил президент Зеленский идорасининг Ҳамас ҳужуми ортидан Исроилга ташриф буюриш юзасидан қилган сўровига рад жавоби берган. Бу ҳақда “Таймс оф Израил” нашри ёзди. Исроил матбуотидаги хабарларга кўра, расмий Тел-Авив Украина томонига ҳозир ташриф мавриди эмаслигини айтган.

Айни пайтда Украина кучлари Луганск ва Бердянск шаҳарлари яқинидаги Россия аэродромлари ва техникасига Россия кучлари назорати остидаги ҳудудда зарба берганини маълум қилди. Украина ҳарбийлари бугун эрталаб Украина қуролли кучлари “душман аэродромлари ва вертолётларига аниқ мақсадли зарбалар бергани”ни билдирди.

Украина жануби-шарқидаги Москва назорати остидаги Запорожье вилоятининг айрим қисмларида Россия томонидан тайинланган мулозим Владимир Роговнинг айтишича, Бердянскга берилган зарбалар мўлжалга етмаган.

18:43 17.10.2023

Авдеевка атрофида жанглар давом этмоқда

Украина Қуролли кучлари маълумотларига кўра, рус қўшинлари Авдеевка яқинида, шунингдек, жануб ва шарқдаги баъзи бошқа йўналишларда авиация ёрдами билан ҳужумларни давом эттирмоқда.

Бу ҳақда Украина Қуролли кучлари Бош штабининг кечки ҳисоботида айтилади. Киевдан олинган маълумотларга кўра, 16 октябр куни фронтда жами 53 та ҳарбий тўқнашув содир бўлган. Украина Қуролли кучлари Бош штаби, шунингдек, Украина қўшинлари Мелитопол ва Бахмут йўналишларида ҳужумларини давом эттираётганини маълум қилди.

18:45 17.10.2023

Донецкда икки тинч фуқаро нобуд бўлди

Россия Украинанинг Донецк вилоятини ўтган 24 соат ичида ўққа тутиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди, яна бир киши яраланди.

Бу ҳақда "Озодлик" радиосининг Украина хизмати Донецк вилояти ҳарбий маъмурияти раҳбари Игор Морозга таяниб ёзмоқда. Шунингдек, кечаси Славянск марказига уюштирилган ҳужумда қишлоқ хўжалиги коллежи ётоқхонаси қисман вайрон бўлди, деди шаҳар раҳбари Вадим Лях. Унинг сўзларига кўра, зарбалар натижасида қурбонлар йўқ.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG