Линклар

Шошилинч хабар
13 март 2026, Тошкент вақти: 23:27

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

18:03 23.10.2023

Рус армиясига оид “ёлғон” маълумотларни тарқатганликда айбланган 21 кишига ҳукм чиқарилди

2023 йил бошидан буён Россия судлари рус армиясига оид “ёлғон” маълумотларни тарқатганликда айбланган 21 кишига ҳукм чиқарди, деб ёзади “Коммерсант” Россия Олий суди суд департаменти маълумотларига таяниб.

Нашр маълумотларига кўра, маҳкумлардан саккиз нафари ҳақиқий муддатларга ҳукм қилинган, уч нафарига шартли жазо тайинланган, ўн нафари жаримага тортилган.

Журналистларнинг таъкидлашича, 2023 йилнинг ўтган 6 ойида судланганлар сони бутун ўтган йилга нисбатан кўпроқ – 2022 йилда ушбу модда бўйича 14 киши ҳукм қилинган.

Шунингдек, “Коммерсант”нинг ёзишича, бу йил икки киши Россия армиясини “обрўсизлантириш” учун қамоқ жазосига ҳукм қилинган (Жиноят кодексининг 280.3-моддаси). Ўтган йили бирорта ҳам шахс ушбу модда бўйича қамоқ жазосига ҳукм қилинмаган.

Бундан ташқари, газета маълумотларига кўра, 2022 йилда Россия армиясини "обрўсизлантириш" учун 4440 киши маъмурий жавобгарликка тортилган. Улар жами 42,7 миллион рубл миқдорида жарима тўлаган.

Аввалроқ Медиазона 2022 йил март ойи бошидан буён Россия судларига Россия армиясини “обрўсизлантириш” бўйича 8055 та протокол келиб тушгани ҳақида ёзган эди. Журналистларнинг таъкидлашича, хавфсизлик кучлари бир шахсга нисбатан бир нечта "армияни обрўсизлантириш" бўйича протоколлар тузгани қайд этилган. Масалан, Россиядан чиқиб кетган блогер Александр Шпакнинг бир ўзига бешта шундай протокол расмийлаштирилган.

17:09 24.10.2023

Украина Саудия билан муносабатларни яхшиламоқда

Украина президенти Владимир Зеленский кеча Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилиб, уни Малтадаги Тинчлик формуласи саммитида иштирок этишга таклиф қилди.

Бу ҳақида Зеленскийнинг ўзи тунги видеомурожаатида маълум қилди.

"Мен Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси билан суҳбатлашдим. Жуда мазмунли суҳбат бўлди. Икки томонлама муносабатлар, Форс кўрфази минтақаси билан муносабатларни муҳокама қилдик. Саудия Арабистонини Малтадаги йиғилишда иштирок этишга таклиф қилдим. Глобал тинчлик саммитини ташкил этишдаги муҳим роли учун уларга миннатдорчилик билдирдим. Албатта, Яқин Шарқдаги вазият борасида ҳам фикр алмашдик. Асосийси имкон қадар кўпроқ тинч аҳоли ҳаётини сақлаб қолиш ва гуманитар фалокат ҳамда уруш ёйилиб кетишини олдини олишдир", деди Владимир Зеленский.

Жорий йил бошида Жидда ва Копенгагенда бўлиб ўтган тинчлик саммитларидан сўнг 28-29 октябрь кунлари навбатдаги тинчлик саммити Малтада ўтиши эълон қилинди.

17:11 24.10.2023

Севастополда тунда портлаш овозлари эшитилди

Севастополда тунда отишма ва ҳаво ҳужумидан мудофаа мосламаларининг ишлашига ўхшаш баланд товушлар эшитилди.

Россия тайилганан шаҳар мэри Михаил Развожаев “сув ости диверсия кучларининг эҳтимолий ҳужуми” ҳақида маълум қилди. У тафсилотларни келтирмади, шу боис баёнотларини мустақил манбалар ёрдамида тасдиқлашнинг ҳозирча имкони йўқ.

2022 йил августидан буён Қрим ва Севастополда деярли ҳар куни портлашлар эшитилмоқда. Расмийлар уларни "машқлар" ёки "ҳаво ҳужумидан мудофаа ишлари" деб тушунтириб келадилар.

17:14 24.10.2023

Подоляк: Авдеевкада Россия 5-6 минг аскар йўқотди

Россия ҳарбийлари бир ҳафтадан ортиқ вақтдан бери Донецк вилоятидаги Авдеевка шаҳрини ишғол қилишга уринмоқда. Бу вақт ичида у ерда олти мингга яқин россиялик ҳарбий ҳалок бўлди, дейди Украина президенти девони раҳбари маслаҳатчиси Михаил Подоляк “Дождь” телеканали эфирида:

“Урушнинг энг шиддатли жанглар кунида 1,5 мингга яқин россиялик аскар ҳалок бўлди - фақат шу йўналишда. Аммо, умуман олганда, бир ҳафталик жангларда беш-олти минг киши ҳалок бўлди... Ҳужум Украинага шундай даҳшатли психологик таъсир кўрсатиши керак: қаранг, биз ҳеч кимга ачинмаймиз, бизда ўлчовсиз мобилизация имкониятларимиз бор. Асосийси, бу ҳамкорларимизга худди шундай ҳайратланарли таъсир кўрсатиш, йўқотишлар сонидан қатъий назар, Россия жангларни давом эттиришини кўрсатишдир”.

Буюк Британия Мудофаа вазирлиги ҳам Украинадаги жангларни якшанба кунги шарҳида ҳарбий қўмондонликнинг Авдеевкага ҳужум қилиш қарори туфайли кўпроқ рус аскарлари ҳалок бўла бошлаганини айтди. Умуман олганда, Украинага кенг миқёсли босқин бошлангандан бери, Британия департаментига кўра, Россия 190 мингдан зиёд аскарини йўқотган.

Авдеевка учун жангларда Россия катта миқдорда техникани ҳам йўқотмоқда: Oryx OSINT- лойиҳаси маълумотларига кўра, Авдеевкадаги 10 кунлик ҳужум давомида техникада йўқотишлар ёз бошидан бери барча йўқотишларнинг 10 фоизини ташкил этган.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG