Линклар

Шошилинч хабар
14 март 2026, Тошкент вақти: 05:37

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

17:58 27.10.2023

Россия Ташқи ишлар вазирлиги ҲАМАС вакилларининг Москвага келганини билдирди

Россия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мария Захарова пайшанба кунги брифингда ХАМАС вакиллари айни дамда Москвадалигини тасдиқлади.

"Мен ҳам айтишим ва тасдиқлашим мумкинки, тегишли Фаластин ҳаракати вакиллари Москвага ташриф буюришмоқда. Алоқаларга келсак, кейинроқ хабар берамиз".

РИА Новости давлат ахборот агентлигининг хабар беришича, ҲАМАС делегациясига гуруҳнинг сиёсий қаноти аъзоси Мусо Абу Марзук бошчилик қилмоқда.

Шунингдек, Захарованинг айтишича, Россия ва МДҲ давлатларининг 1000 нафар фуқароси Россия ҳукуматига Ғазодан эвакуатсия қилинишини сўраб мурожаат қилган.

"Россия президентининг кўрсатмаси билан тезкор эвакуацияни ташкил этиш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Идоралараро тезкор штаб тузилиб, ёрдам сўраган ватандошларни эвакуация қилиш учун зарур бўлган куч ва воситалар сафарбар қилинган. Биз Исроил, Миср, Фаластин ҳукуматлари ҳамда тегишли халқаро ташкилотлар билан яқиндан ҳамкорлик қиламиз. Ғазо секторининг Миср билан чегарасида Рафаҳ назорат-ўтказиш пункти очилгандан сўнг дарҳол эвакуация чораларини бошлашга тайёр бўламиз”, деди Захарова.

Захарова Арманистонни Арманистон-Озарбайжон можаросида Россия ўрнига Европага ёрдам сўраб мурожаат қилганини танқид қилди.

У Европа Иттифоқи миссиясини "Россия ва Эронга қарши разведка маълумотларини йиғишда" айблади ва "агар Ереванда сиёсий ирода бўлса" Россия ҳали ҳам Арманистон ва Озарбайжон ташқи ишлар вазирларини қабул қилишга тайёрлигини айтди.

Украина можароси ҳақида гапирар экан, Захарова 29 октабр куни Малтада режалаштирилган Копенгаген форматидаги учрашув Кремл нуқтайи назаридан “мутлақо истиқболга эга эмас”лигини билдирди.

Москвага келган Хамас делегацияси вакили Абу Ҳамид “Коммерсант” газетасига “Исроилнинг Ғазо секторини бомбалаши натижасида ҳозиргача 50 нафар гаровга олинган маҳбуси ҳалок бўлганини” айтди.

Исроил Россиянинг ХАМАС гуруҳ вакилларини қабул қилишини “шармандали қадам” деб атади.

18:01 27.10.2023

Оқ Уй: Россия Украинадаги урушда буйруқни бажармаган рус аскарларини ўлдирмоқда

Жон Кирби
Жон Кирби

Россия Украинадаги урушда буйруқни бажармаган рус аскарларини ўлдирмоқда, АҚШ бундан хабардор дея маълум қилди Оқ уй.

"Биз Россия Украинадв минглаб қурбонлар берганини биламиз. Улардан баъзилари ўз раҳбарларининг буйруғи билан ўлдирилган. Бизда рус ҳарбийлари буйруққа амал қилишдан бош тортган аскарларни қатл қилгани ҳақида маълумотлар бор. Шунингдек, рус қўмондонлари Украина артиллерия ҳужумидан чекинишни истаган бутун бўлинмани қатл қилиш билан таҳдид қилаётгани ҳақида ҳам маълумотларга эгамиз”, деди Жон Кирби, Оқ уй матбуот котиби.

Россия президенти Владимир Путин ўтган ҳафта Қўшма Штатлар Украина можаросига чуқурроқ кириб бораётгани ҳамда Киевни жанг майдонида вазиятни ўзгартира олмайдиган ракеталар билан таъминлаш орқали хатога йўл қўйганини таъкидлади.

«Ню-Йорк Таймс" газетасининг номи ошкор этилмаган АҚШ расмийларига таянган ҳисоботида айтилишича, Украинада 2022 йил февралидан бери 500 мингга яқин украин ва рус аскарлари ҳалок бўлган ва яраланган. Газетанинг ёзишича, расмийлар қурбонлар сонини ҳисоблаш қийинлигича қолаётганинини билдирган.

Москва урушдаги йўқотишларини мунтазам равишда камайтириб кўрсатади Украина эса расмий рақамларни ошкор этмайди.

18:03 27.10.2023

АҚШ ва Дания Украинага 670 млн долларли янги ёрдам пакетини ажратди

АҚШ ҳукумати Украинага навбатдаги ҳарбий ёрдам пакетини ажратди, 150 млн доллар қийматли ёрдам, жумладан, ҳаво ҳужумидан ҳимоя воситалари, артиллерия снарядлари ва танкка қарши қуролларни ўз ичига олади. Американинг янги, ҳисоб бўйича 49-ёрдам пакети Пентагоннинг 2021 йил августдан кейин ташкил қилинган қурол-аслаҳа захираларидан олиниши айтилмоқда.

“Америка овози” хабарига кўра, ушбу пакет билан Украинага HIMARS тизимлари учун ракеталар, TOW танкка қарши ракеталари, AIM-9, Stinger ва Javelin ракеталари, шунингдек 155 мм.ли снарядлар етказиб берилади.

Президент Жо Байден маъмурияти Конгрессни “Украина халқи олдидаги мажбуриятларини бажаришга” чақирмоқда.

АҚШ Мудофаа вазирлиги ҳам Байденни қўллаб-қувватлади.

Кеча Дания ҳукумати ҳам Украинага 520 миллион долларлик янги ёрдам пакетини ажратганини эълон қилди. Бу ёрдамга танклар, бошқа ҳарбий техника ва артиллерия снарядлари киради.

18:07 27.10.2023

Венгрия ва Словакия Украинага ЕИ нинг 50 миллиард евролик ёрдам пакетига қарши чиқмоқда

Венгрия Бош вазири Виктор Орбан шу ой Хитойда Россия президенти Владимир Путин билан учрашиб мулоқот қилганидан «ғурурланишини» айтди.

Журналистнинг “Путин билан қўл олишиб саломлашганингиз учун кечирим сўрайсизми?деган саволига шундай жавоб берди.

"Йўқ, бизда бу борада жуда шаффоф ва аниқ сиёсат бор, бу умумий стратегиялардан фарқ қилади. Сизда уруш стратегияси бор. Бизда тинчлик стратегияси бор. Ва биз тинчликни хоҳлаймиз. Тинчлик бўлиши учун ҳамма нарсани қиламиз.Шунинг учун руслар учун барча алоқа линияларини очиқ тутамиз, акс ҳолда тинчлик учун имконият бўлмайди. Бу стратегия ва биз бундан фахрланамиз," деди Виктор Орбан, Венгрия бош вазири.

«Европадаги ҳамма манфаатдор бўладиган тинчлик тарафдори сифатида гапираётган ягона томон биз» дея қўшимча қилди Орбан.

Венгрия Европа Иттифоқининг бошқа давлатларига қараганда Россия билан яқин алоқаларга эга.

"Венгрия ҳеч қачон Россия билан тўқнаш келишни хоҳламаган”, деган эди Орбан Путин билан бўлган охирги учрашувларидан бирида.

Шунингдек, мамлакат Украинанинг Европа Иттифоқига аъзолиги бўйича музокараларга асосий потенциал тўсиқ сифатида кўрилмоқда. Декабрь ойида EИ Украинани блокка қабул қилиш бўйича музокараларни бошлаш борасида қарорини эълон қилади. Қарор иттифоқнинг барча аъзолари маъқуллашини талаб қилади.

Бугун Политико нашри эълон қилган материалга кўра, Венгрия ва Словакия Украинага Европа Иттифоқи ажратмоқчи бўлган 50 миллиард евролик ёрдам пакетига қарши чиқмоқда. Бу бюджетни ўзгартириш масаласи эканлигини ҳисобга олсак, у бўйича овоз бериш бир овоздан бўлиши керак - Орбан ва Словакиянинг путинчи янги бошлиғи Фико Украинага ёрдамни блоклаши мумкин.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG