ХОҚ россиялик ва беларуслик спортчиларга Париж-2024 Олимпиадасида нейтрал байроқ остида қатнашишга руҳсат берди
Халқаро олимпия қўмитаси Париж-2024 Олимпиадасига йўлланмани қўлга киритган россиялик ва беларуслик спортчилар келаси йилги нуфузли халқаро мусобоқада байроқлар, герблар ва мадҳияларсиз нейтрал ҳолатда иштирок этишлари мумкинлигини маълум қилди.
Ўтган йили Россиянинг Украинага бостириб кириши ортидан россиялик ва беларуслик спортчиларнинг халқаро мусобақаларда қатнашиши тақиқланган эди, аммо кейинчалик уларга аста-секин спортнинг аксарият турларида нейтрал спортчилар сифатида қайтишга рухсат берилди.
Россия ва Белорусдан келган нейтрал спортчилар фақат индивидуал спорт турлари бўйича кураш олиб борадилар ва Париж олимпиядасида бу икки мамлакат терма жамоаларининг иштирокига йўл қўйилмайди.
ХОҚ, шунингдек, Украинадаги урушни фаол қўллаб-қувватлаган спортчилар ва мураббийлар мусобоқага қўйилмаслигини билдирди.
Бу эса 4600 нафар спортчидан атиги саккиз нафар россиялик ва уч нафар беларуслик спортчи Париж олимпиадасида қатнашиши мумкинлигини англатади.
Ҳозирга қадар 60 дан ортиқ украиналик спортчилар саралашдан ўтди. Келгуси йилги ўйинларда жами 11 мингга яқин спортчи иштирок этади.
Халқаро енгил атлетика уюшмалари федерацияси раҳбари Себастян Коунинг айтишича, Халқаро Олимпия қўмитаси Россия ва Белорус спортчиларига нейтрал иштирок этишлари учун йўл очган бўлса-да, россиялик ва беларуслик енгил атлетикачилар Париж Олимпиадасига қўйилмайди.
Себастян Коу Монакодаги Бутунжаҳон енгил атлетика кенгаши йиғилиши пайти ўтказилган матбуот анжуманида ХОҚ қарори унга ёки кенгашга россиялик ва беларуслик спортчиларни тақиқлаш бўйича позициясини ўзгартиролмаслигини айтди.
"Бизда қатъий позиция бор. Бу позиция ўзгармайди. Ва менимча, халқаро федерациялар ўз спорти манфаатларига мос келадиган хулосалар чиқариши керак. Бизнинг кенгаш шундай қилган ва қарорида қатъий", деди Коу.
Ўтган йили Россиянинг Украинага бостириб кириши ортидан россияликлар ва беларусларга халқаро мусобақаларда қатнашиши тақиқлаб қўйилди.
Украиналик спортчилари ХОҚ қарори Россия пропагандасига ёрдам беришидан хавотирда.
Киевда Қизил Армия қўмондони Николай Шорс ҳайкали демонтаж қилинмоқда
Киев коммунал хизматлари шаҳар марказидаги Николай Шорс ҳайкалини демонтаж қилишга киришди.
Энди ёдгорлик Украина Давлат авиация музейида сақланади.
Совет ташвиқотининг рамзи сифатида қабул қилинган Шорс ҳайкалини бузиш кампанияси ўн йил олдин бошланган эди. 2017 йилда ҳайкал пойдеворида “Жаллод”, “Декоммунизация”, “Мени демонтаж қилинг” деган ёзувлар пайдо бўлганди.
Шорс Қизил Армия дивизияси қўмондони сифатида 1919 йилда Украина Халқ Республикаси армиясига қарши жангларда ҳалок бўлган.
Отлиқ ҳайкал ўрнида 1872-1926 йилларда украиналик тадбиркор ва филантроп Алексей Бобринский ҳайкали бўлган.
Дивизия қўмондони ҳайкалини ўрнатиш ташаббуси Иосиф Сталиндан чиққани айтилади.
Россия Украинанинг ўқ-дорилар омборига ҳужум қилганини иддао қилмоқда, Украина Россия бункерига зарба берганини даъво қилди
Россия шанба куни ўз кучлари Украина объектларига, жумладан ўқ-дорилар омборига ҳужум қилганини маълум қилган, Украина эса қуролли кучлари Россиянинг кўплаб нишонларига, шу жумладан бункерга зарба берганини даъво қилган.
Россия Мудофаа вазирлиги брифингда Россия кучлари Украина шарқидаги Донецк, Лиман ва Купянск ва бошқа йўналишларда Украинанинг кўплаб ҳужумларини қайтарганини, Украина ўқ-дорилар омборига ҳужум қилганини ҳамда уларнинг зирҳли машиналари ва артиллерия тизимларини йўқ қилганини маълум қилди.
Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари, шунингдек, Украина томонидан кўплаб учувчисиз учоқларни тутиб олди, деди вазирлик.
Шу куни Украина Қуролли кучлари Бош штаби сўнгги 24 соат ичида Украина шарқидаги Бахмутда ва бошқа йўналишларда Украина ва Россия кучлари ўртасида кўплаб жанглар бўлиб ўтганини маълум қилди. Унда Украина армиясининг ракета бўлинмалари Россиянинг кўплаб нишонларига, шу жумладан бункерга зарбалар бергани даъво қилинган. Улар, шунингдек, Россия ракеталарини тутиб олганликларини айтишмоқда.
Рустем Умеров: АҚШ билан музокаралар самарали бўлди
Украина мудофаа вазири Рустем Умеров Украина делегациясининг АҚШдаги музокаралари натижалари ҳақида гапирди.
Украина президенти девони раҳбари Андрей Эрмак, Олий Рада раҳбари Руслан Стефанчук ва Украина мудофаа вазири Рустем Умеров АҚШ сафаридан қайтди.
"Натижаларимиздан мамнунман. Биз кўплаб стратегик муҳим учрашув ва келишувларни ўтказдик, Мудофаа вазирлиги билан ўзаро англашув меморандуми имзоланди. Улар бизга нима беради? Улар қурол-яроғ ва ҳарбий техникани Америка компаниялари билан биргаликда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ҳаракатини тезлаштиради. Асосий эътибор ҳаво ҳужумидан мудофаа, ўқ-дорилар, таъмирлаш, реставрация қилиш ва қўшма корхоналар яратишга қаратилди. Икки компания билан 2024-йил учун қисқа муддатли режалар аллақачон имзоланган”, — деди Рустем Умеров Украина миллий телемарафони эфирида.
Умеровнинг айтишича, 6 декабр куни АҚШ Мудофаа вазири Ллойд Остин билан бўлиб ўтган учрашувда улар “2024-йилга мўлжалланган режалар, тез орада ўтказиладиган маблағ, қурол ва ҳарбий техника”ни муҳокама қилган.