Қримда ўнлаб портлашлар, Украина Саки аэродромини ҳужумга тутган
Россия Мудофаа вазирлиги ўз ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари аннексия қилинган Қрим устида Украинанинг тўртта ракетасини уриб туширганини айтмоқда.
Россия Мудофаа вазирлиги маълумотига кўра, ҳужум 6 январга ўтар кечаси ярим тунда содир бўлган. Шу билан бирга, Қрим кўпригида ҳаракат тахминан бир соатга тўхтатилган. Ракета зарбалари тафсилотлари ҳақида хабар берилмаган.
Украинапараст телеграм каналлари Евпатория ҳудудида ва Россиянинг Саки ҳарбий аэродроми жойлашган Новофедоривка ҳудудида ўнлаб портлашлар ҳақида ёзмоқда.
6 январ куни эрталаб Украина Қуролли кучлари Ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондони Николай Олешчук Телеграмда Украина ҳарбийлари Саки аэродромидаги қўмондонлик пунктига зарба берганини ёзди.
Россия томони бу маълумотга ҳозирча изоҳ бермади.
Россия Мудофаа вазирлиги охирги марта аннексия қилинган ярим оролга ҳужумлар ҳақида 5 январ куни хабар берган эди. 4 январ куни вазирлик ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари ўнта самолёт бошқариладиган ракетани уриб туширгани ҳақида хабар берди. Бир неча ўнлаб дронларнинг йўқ қилинганини билдирди.
Украина Қуролли кучлари Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондони Николай Олешчук украиналик учувчиларга операция учун миннатдорчилик билдирди. Киевнинг даъво қилишича, Украина Қуролли кучлари Севастопол яқинидаги рус қўшинларининг қўмондонлик пунктига зарба беришга муваффақ бўлган.
Қодиров оиласи ва отларига нисбатан санкциялар бекор қилиниши эвазига украиналик асирларни озод қилишни таклиф қилди
Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров АҚШга ўзининг оила аъзолари ва отларига нисбатан санкциялар бекор қилиниши эвазига асирга олинган украиналик ҳарбийларни озод этишни таклиф қилди.
Бу ҳақда у Грознийда АҚШ разведкаси собиқ ходими Скотт Риттер иштирок этган тадбир чоғида маълум қилди.
"Бизда Донецк, Луганскдан олиб келинган асирлар бор. Мен меҳмонимизга [Скотт Риттерга] [ҳарбий асирлар рўйхатини] бераман. Агар улар онамдан, қизларимдан, бегуноҳ одамлардан, отларимдан санкцияларни олиб ташлашса. мен, < …> кейин биз бу одамларни қўйиб юборамиз", - деб айтган Қодиров.
Рўйхат Риттерга топширилганда асирга олинган украиналикларнинг видеоёзуви кўрсатилган.
Айтилишича, Қодировнинг қариндошлари, унинг самолётлари ва отларига нисбатан санкциялар бекор қилинса, 20 маҳбусни озод қилиш таклиф қилинган.
Қодировнинг телеграм-каналида Чеченистон раҳбари таъкидлаганидек, “АҚШ ташқи сиёсатини, шунингдек, Украина томонининг ҳаракатларини изчил танқид қилган”и билан танилган Риттернинг ташрифи натижалари ҳақида хабар эълон қилинди. Бироқ, унинг постида у худди шундай таклиф ва маҳбуслар рўйхатини Риттерга етказгани айтилмаган.
2022 йил сентабрида Қўшма Штатлар Қодировнинг рафиқаси Медни ва унинг рафиқалари Фотима ва Аминат, шунингдек, қизлари Ойҳат, Табарик ва Каринага қарши шахсий санкциялар (саёҳатни тақиқлаш ва активларини музлатиш) чораларини қўллаган эди. Бундан ташқари, Аишат Қодированинг Фирдавс модалар уйи ҳам санкциялар остида қолди.
2023 йил август ойида Қўшма Штатлар унинг онаси Айманини санкциялар рўйхатига киритди. Чеченистон раҳбарининг ўзи 2020 йил июлидан бери судсиз қотилликлар, қийноқлар ва бошқа жиддий инсон ҳуқуқлари бузилиши учун Америка санкциялари остида қолмоқда.
2023 йил март ойида Қодиров ўзининг зотли айғри Зазу ўзига, оиласига ва жамоасига қаратилган “санкцияларнинг биринчи қурбонига айланганини” айтди. От Қодировнинг мулки сифатида санкцияланган. Кейинроқ айғир Чехиянинг Крабчице қишлоғидаги отхонадан ўғирланганди.
Брюссел Украинага муқобил ёрдам пакетини тайёрламоқда
1 февралда бўладиган саммит чоғида Европа Иттифоқи давлатлари Украинага тўрт йилга мўлжалланган 50 миллиард евролик ёрдам дастурини тасдиқлай олмаса, муқобил ёрдам таклиф этилади.
Бу ҳақда Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен 1 январдан бери Европа Иттифоқига раислик қилаётган Белгия бош вазири Александр Де Кру иштирокидаги матбуот анжуманида маълум қилди.
“Асосий устувор йўналиш – Европа Иттифоқининг барча 27 мамлакати ўртасида келишувга эришиш, бироқ биз бошқа йўл билан фойдаланиш мумкин бўлган оператив ечимлар устида ҳам ишлаяпмиз”, - деди Еврокомиссия раҳбари.
Фон дер Лейеннинг аниқлик киритишича, янги йил арафасида ЕИ Украинага бир ярим миллиард евро ўтказган, бу 2023 йилга мўлжалланган 18 миллиард евролик ёрдам дастурининг сўнгги траншидир. Расмий муқобил пакет тафсилотларини эса Еврокомиссия раҳбари ошкор қилмади.
Ўз навбатида Белгия бош вазири Украинага 50 миллиард евролик ёрдам дастури бўйича муаммосиз келишиб олинишига умид билдирди. Декабр ойи ўрталарида Брюсселдаги саммитда бу маблағнинг ажратилиши Венгрия бош вазири Виктор Орбан томонидан блокланган эди.
Декабр ойи ўрталарида Financial Times газетаси манбаларига таяниб, Европа Иттифоқи расмийлари Киевга янги ёрдам пакети бўйича келишиб олиш учун Будапештни овоз бериш ҳуқуқидан маҳрум қилиш имкониятини кўриб чиқаётгани ҳақида хабар берган эди.
Газетанинг ёзишича, бундай тартиб Европа Иттифоқи тўғрисидаги шартнома моддаларидан бири бўйича амалга оширилиши мумкин, бу эса мамлакатни Европа қонунчилигининг бузилиши муносабати билан овоз бериш ҳуқуқидан маҳрум қилиш имконини беради. Бироқ бундай қарор Европа Иттифоқига аъзо бошқа давлат томонидан блокланиши мумкин.
1 июлдан бошлаб Венгрия Белгия ўрнига Европа Иттифоқи президенти лавозимини эгаллайди.
Россиянинг Покровск шаҳрига ракета ҳужуми оқибатида 11 киши ҳалок бўлди
Россиянинг Украина шарқидаги Покровск шаҳрига ракета ҳужуми оқибатида 11 киши, жумладан беш нафар бола ҳалок бўлди.
Бу ҳақда вилоят губернатори Вадим Филашкин маълум қилди. Бундан ташқари, ҳужумда саккиз киши жароҳатлангани айтилмоқда.
Вадим Филашкин С-300 ракеталари шаҳарни урганини айтди. Зарба асосан Покровск ва Мирноград жамоаси Ровное қишлоғига тушган.
Покровскда хусусий турар-жой сектори зарар кўрди, олтита уй вайрон бўлди.
“Душман тинч аҳолига вахшийларча зарба бериб, юртимизга имкон қадар кўпроқ азоб-уқубатлар келтирмоқда”, — деб ёзади у телеграммада.
Россия ҳукумати бу хабарга изоҳ бермади.
Украина президенти Владимир Зеленский ўзининг тунги видеомурожаатида камида ўн киши ҳалок бўлгани, қутқарув операцияси давом этаётганини айтди:
«Россиянинг Покровск шаҳри ва Покровск туманига С-300 ракеталари билан қилган ҳужумидан кейин қутқарув операцияси олиб борилмоқда. Барча зарур қутқарув воситалари жалб қилинган. Вайроналар остидан омон қолганлар қидирилмоқда. Ҳозирда камида ўн киши ҳалок бўлганини биламиз, улар орасида афсуски болалар ҳам бор.Ўз оиласи ёки яқинларини йўқотганларга ҳамдардлик билдираман.Россия оддий турар-жой биноларини нишонга олди.Жароҳатланганларга зарур тиббий ёрдам кўрсатилмоқда».
Покровск Украина назоратидаги ҳудудда жойлашган бўлиб, Россия назоратидаги Донецкдан 80 км узоқликда жойлашган.