Линклар

Шошилинч хабар
18 март 2026, Тошкент вақти: 02:37

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

19:05 31.1.2024

Надеждин Путиннинг асосий рақибига айланиши мумкин

Борис Надеждин Марказий сайлов комиссиясига Россия президентлигига ўз номзодини қўллаб-қувватловчи имзоларни олиб келди.

Унга кўра, 120 дан ортиқ шаҳарда имзо тўпланган, жами 208 минг имзо тўпланган, шундан 105 минг нафари Марказий сайлов комиссиясига олиб келинган.

"Бу имзолар шу ерда. Хайр-эҳсон қилган барчага раҳмат. Россия тарихида президентликка номзоднинг сайловолди ташвиқоти бутунлай хайр-эҳсонга асослангани ҳеч қачон бўлмаган", деди номзод.

Марказий сайлов комиссияси 10 кун ичида Надеждинни президентлик сайловида номзод сифатида рўйхатга олиш тўғрисида қарор қабул қилиши керак.

Борис Надеждин - Давлат Думасининг собиқ депутати ва Россия Марказий сайлов комиссияси Россия президентлигига номзод бўлиш учун зарур имзоларни тўплашга рухсат берган ягона урушга қарши номзод. У керакли 100 минг имзо тўпланганини маълум қилди, бироқ йиғиш давом этмоқда.

Унинг бобоси Борис Борисович Надеждин (1905-1961) - совет ўзбек бастакори, Тошкент консерваторияси доценти, 1930-йилларда КПСС Марказий Қўмитаси рухсати билан Ўзбекистон ССРга жуда машҳур бастакор сифатида юборилган. Ҳозир Тошкентда унга ҳайкал ўрнатилиб, мусиқа мактабига унинг номи берилган. Президентликка номзод Надеждин эса 6 ёшида Москва вилояти Долгопрудний шаҳрига ота онаси билан кўчиб ўтган.

Надеждин Россия президентлигига номзодини қўйиш сабабларини бундай тушунтирди:

"2-3 ой олдин мен “Надеждин манифести” деб номланган матнни ёзгандим. У ерда шундай гаплар ёзилган: “Мен амалдаги президентнинг принципиал мухолифи сифатида сайловга кетяпман. Махсус ҳарбий амалиётни бошлаб Путин фалокатли хатога йўл қўйди". Мана сизга жавоб".

Шу билан бирга, кузатувчилар Надеждин Кремл томонидан келишилган, Путиннинг навбатдаги қайта сайланиш кампаниясига ишонч бағишлаш учун кўрсатилган номзод эканлигини таъкидладилар ва "Ягона Россия"нинг праймеризларида қатнашганини эсладилар.

19:08 31.1.2024

Россияда "истамалган" ва "хоинлар" мулклари мусодара қилинади

Январнинг охирги кунида Россияда жазо чораси сифатида мол-мулк мусодара қилинадиган жиноий моддалар сонини кўпайтириш назарда тутилган қонун лойиҳаси Давлат Думаси томонидан қабул қилинди. Хусусан, ҳарбий буйруқларни бажармаслик, давлат сирини ошкор қилиш, дезертирлик, давлатга хиёнат, диверсия, жосуслик, “исталмаган” ташкилотлар билан ишлашда айбланган шахсларнинг мол-мулкини мусодара қилиш белгиланмоқда. Қонун лойиҳасини Давлат Думасига 395 депутат киритган (Думада жами 450 депутат бор).

Янги қонун лойиҳасига кўра саккизта модда бўйича судланганлар машина, квартира ва бошқа муҳим мулкларидан маҳрум этилиши мумкин. Яъни, мазкур нормалар Россия ҳукумати “хоинлар” деб атайдиган ҳар бир кишига нисбатан татбиқ этилади. Россия армиясининг Бучадаги жиноятлари ҳақида гапирган одам “фейклар” учун қамоққа ўтирадиган бўлса, Россия ҳарбийларининг жанговар руҳи пастлигини атган киши “армияни обрўсизлантириш”да айбланади. Икки модданинг фарқи шундаки, “фейклар” – Россия Бош штаби нуқтаи назарига мос келмайиган ахборот бўлса, “обрўсизлантириш” – ҳукумат фикрига зид фикр ҳисобланади.

Кузатувчилар фикрича, бунақа қонун жамиятда қўрқув муҳитини кучайтириш, одамларни уруш ва армия ҳақида Россия ҳукуматига ёқмайдиган гап гапиришдан ҳайиқадиган қилиб қўйиш учун керак.

“Судланган одамнинг уйи бўлади – у ерда қариндошлари, фарзандлари яшаётган бўлиши мумкин. Шу маънода нафақат у одамнинг ўзи, балки унинг яқинлари ҳам босим остида қолади. Назаримда, қонун кечирим сўрашга, айбини тан олишга ва омма олдида узр сўрашга мажбур этиш воситаси сифатида қўлланиши мумкин”, дейди Нина Беляева, урушга қарши чиққан собиқ депутат.

Маълумот учун, Беляева Воронежда Халқ депутатлари кенгаши депутати бўлган, 2022 йилдаёқ урушни қоралаб чиққан.

Уруш билан ўтган икки йил давомида бунақа моддалар бўйича очилган жиноят ишлари сони муттасил ортди. “ОВД-Инфо” маълумотига кўра, “фейклар”га доир модда бўйича қўзғатилган жиноят ишлари сони айни пайтда 273 тани ташкил қилади. Маъмурий ишлар сони эса 9 мингтага яқин.

19:10 31.1.2024

НАТОнинг "совуқ уруш"дан кейинги энг йирик ҳарбий машқлари бошланди

“Собит ҳимоячи-2024” машғулотлари баҳор охиригача – 31 январдан 31 майгача Россия билан чегаралар яқинида давом этади. Оммавий ахборот воситалари ёзганидек, ҳарбий машқлар мавзуси - Россиянинг Сувалк коридори ҳудудига босқинчилиги ва унга қарши жавоб.

Машқларда НАТОнинг барча 31 давлатидан, шунингдек, янги қўшилган Швециядан 90 минг ҳарбий хизматчи, 50га яқин ҳарбий кема, 80 та учоқ, 1,1 минг қуруқликдаги жанговар техника, жумладан, 133 та танк қатнашади.

Машқлар Финляндия, Эстония, Германия, Греция, Венгрия, Латвия, Литва, Норвегия, Полша, Руминия, Словакия, Швеция ва Буюк Британияда бўлиб ўтади

19:13 31.1.2024

CIA: Россиянинг камида 315 минг ҳарбийси Украинадаги урушда ўлган ёки ярадор бўлган

Марказий разведка бошқармаси (МРБ) раҳбари Уилям Бёрнс
Марказий разведка бошқармаси (МРБ) раҳбари Уилям Бёрнс

Ушбу рақамларни Марказий разведка бошқармаси (МРБ) раҳбари Уилям Бёрнс Foreign Affairs журналида эълон қилинган мақолада келтиради.

Бёрнсга кўра, бу урушда Россия урушгача бўлган танк захирасининг учдан икки қисмини йўқотган, ўн йилга мўлжалланган ҳарбий модернизация дастури барбод бўлган:

“Мен бир нарсани тушундим: Путиннинг Украинани ва унинг танловини назорат қилишга интилишига жиддий эътибор бермаслик ҳамиша хато бўлар экан. Путин бу назоратсиз Россия – буюк давлат, мен эса буюк лидер бўлишим мумкин эмас, деб ўйлайди” .

Уилям Бёрнс фикрича, 2024 йилда, афтидан, “Украинадаги жанг майдонида оғир кечади”. Путин вақт унинг фойдасига ишлаётганини ва “Украинани мажақлаб, Унинг Ғарбдаги тарафдорларини ҳолдан тойдира олиши”ни ҳисобга олган ҳолда ҳаракат қилишда давом этади. МРБ раҳбари Россия ҳозирда Хитой бутловчи қисмлари, Эрон ва Шимолий Корея қурол ва ўқ-дорилари ҳисобига мудофаа саноатини тиклаётганини эслатиб ўтган.

Бёрнс “муваффақият калити Ғарбнинг Украинага ёрдамини сақлаб қолиш, зеро қурол-аслаҳа етказиб бериш давом этиши жиддий музокаралар имконияти пайдо бўлган пайтда Украинанинг позициясини мустаҳкамлайди”, деб ҳисоблайди. Унга кўра, Украинани қўллаб-қувватлаш “АҚШга ва Америка саноатига салмоқли геосиёсий ютуқлар келтирувчи инвестиция”дир.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG