Линклар

Шошилинч хабар
19 март 2026, Тошкент вақти: 11:40

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

19:14 18.3.2024

Днестрбўйидаги ҳарбий қисмга дрон ҳужуми қилинди

Тан олинмаган Днестрбўйи ўз ҳудудидаги ҳарбий қисмга камикадзе дрон зарба бериб, портлаш ва ёнғин содир бўлганини маълум қилди. Расмий Кишинёв эса воқеани “бўлгада қўрқув ва ваҳима чиқаришга уриниш” деб атади.

Тирасполдаги ҳарбий қисмлардан бирида портлаш ортидан ёнғин пайдо ўлгани ҳақида 17 март куни оқшом маҳали Биринчи Днестрбўйи телеканали хабар берди.

Дастлабки маълумотларга кўра, портлаш “Беда кўприги” томондан учиб келган камикадзе дрон ҳужуми натижасида юз берган. Хабарга кўра, ҳеч ким жабрланмаган.

“Днестрбўйи янгиликлари” нашрига ёзишича, аэродромда турган Ми-8МТ русумли вертолёт ёниб кетган. Жиноят иши қўзғатилган.

Камикадзе дрон ҳужумига Молдова ҳукуматининг алоқаси йўқ – Молдова ҳукумати ҳузуридаги Қайта интеграция бюроси шундай баёнот билан чиқди.

Баёнотда урғуланишича, Молдова ҳужумга алоқадорлигини қатъиян рад этган ҳолда, воқеа тафсилотларини ўрганиш бўйича Украина билан яқин ҳамкорликда иш олиб бормоқда.

Озодлик радиоси молован хизмати ҳужум тан олинмаган Днестрбўйи аҳолиси Россия томонидан Кишинёвнинг норозилигига қарамай Днестр чап соҳилида очилган сайлов участкаларида Россия президенти сайловида иштирок этган куни содир бўлганига эътибор қаратмоқда.

Днестрбўйи 1992 йилдан бери Кишинёвга бўйсунмайди. 20 йилдан ортиқ вақтдан бери Днестрбўйида Россиянинг 1700 га яқин аскари мавжуд.

2022 йилнинг март ойи бошида айирмачи ҳукумат Молдовани Днестрбўйи мустақиллигини тан олиб, давлатлараро шартнома тузишга чақирган эди.

20:46 24.3.2024

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди

Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Москва вилояти бўйича бош бошқармаси хабар берди.

Қутқарувчиларнинг сўзларига кўра, қурбонлар орасида беш нафар бола бўлган, уч нафари ҳалок бўлган. 114 киши касалхонага ётқизилган, улардан 4 нафари бола. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, шунингдек, вафот этганларнинг янгиланган сонини - 133 кишини тақдим этди.

Дастлабки маълумотларга кўра, ўлимларга ўқ жароҳатлари ва тутундан заҳарланиш сабаб бўлган.

20:50 24.3.2024

ИШИД Москвадаги ҳужум видеосини эълон қилди

ИШИДга алоқадор “Амак” агентлиги “Крокус Сити Холл”га қилинган ҳужум видеосини эълон қилди, уни ҳужумчиларнинг ўзлари суратга олгани айтилмоқда.

Видеода видеога олаётган ҳужумчилардан бири учта шеригини суратга олаётгани, улардан бири автомат, иккинчиси пичоқ ушлаб турганини кўриш мумкин. Концерт залига ўқотар қурол билан кириб келган эркак эшик олдида турган одамларни отиб ташлайди. Пичоқли одам полда ётган ярадор, аммо тирик одам, афтидан қўриқчига яқинлашади ва унинг бўйнига бир неча бор кпичоқ тортади.

Аввалроқ “Амак” агентлиги ИШИД байроғи фонида юзлари ёпилган тўрт киши тургани акс этган суратни эълон қилган эди.

“Новая газета-Европа” нашри ролик муаллифининг араб тилида айтилган “Кофирлар мағлуб бўлади иншааллоҳ, Аллоҳ улуғ, биз Аллоҳ дини учун келдик” деган сўзлари таржимасини тақдим этади. Кейин кадрда “Аллоҳ буюкдир, кофирлар мағлуб бўлади” деган ёзувлар борлиги айтилган.

20:54 24.3.2024

Тожикистон огоҳлантирмоқда

Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги Тожикистон томони “Россия расмий органларидан ҳозирда тарқалаётган сохта маълумотлар тўғрисида” тасдиғини олмаганини маълум қилди ва терактга Тожикистонликлар алоқадорлиги борасидаги маълумотларни масъулият билан тарқатишни сўради.

“Шуни ёдда тутиш керакки, текширилмаган ва ишончсиз маълумотларнинг тарқатилиши ҳозирда мамлакатдан ташқарида бўлган Тожикистон фуқароларига зарар етказиши мумкин”, дейилади расмий хатда.

Қодиров Москвадаги терактдан сўнг Тожикистон фуқаролари ҳақидаги танқидий постлар чоғида Россияда “миллатчилик кўринишларига қарши муваффақиятли кураш” билан таҳдид қилди.

Унинг сўзларига кўра, ҳозир Россиянинг душманлари миллий масаладан фойдаланиб, вазиятни ичкаридан бузишга ҳаракат қилмоқда.

Хонанда Тимур Юнусов ёки Тимати видеомурожаат ёзиб, фуқароларни “террорчилик ҳужумига буйруқ берганлар мамлакат ичидаги миллатлараро вазиятни силкитишининг” олдини олишга чақирди.

Шанба куни ФСБ Тожикистондан "террорчилар" ҳақида маълумот тарқатди, аммо шанба куни бу одамларнинг ҳужумга алоқаси йўқлиги маълум бўлди. Маълумотни рад этиш учун хавфсизлик кучларига "гумонланувчилардан" бирининг ўзи келган. Такси ҳайдовчиси Рустам Назаров кечаги кунини Самарада ўтказгани ва ўз суратини янгиликларда кўрганини билдирган. Яна икки киши ҳозир Тожикистонда экани, уларнинг паспортлари билан тушган суратлари мамлакат Ички ишлар вазирлиги томонидан чоп этилган.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG