Украина уруши Евроосиёдаги савдони қандай ўзгартиради?

Ўрта коридор – Хитойни Марказий Осиё ва Кавказ орқали Европага боғловчи 6500 километрлик савдо йўли Россиянинг Украинага бостириб кириши ортидан кенгайди. Аммо мамлакатлар Европа ва Осиё ўртасидаги савдо-сотиққа узоқ вақтдан бери тўсиқ бўлиб келаётган муаммоларни бартараф қила оладими?

Shipping container with EU flag Shipping container with EU flag Shipping container with EU flag Shipping container with EU flag Shipping container with EU flag Shipping container with EU flag Shipping container with EU flag Shipping container with EU flag Shipping container with EU flag Shipping container with EU flag Shipping container with EU flag Shipping container with EU flag Shipping container with EU flag Shipping container with EU flag
Shipping container with China flag Shipping container with China flag Shipping container with China flag Shipping container with China flag Shipping container with China flag Shipping container with China flag Shipping container with China flag Shipping container with China flag Shipping container with China flag Shipping container with China flag Shipping container with China flag Shipping container with China flag Shipping container with China flag Shipping container with China flag
  • 19 июль, 2024

Ўрта коридор – Хитойни Марказий Осиё ва Кавказ орқали Европага боғловчи 6500 километрлик савдо йўли Россиянинг Украинага бостириб кириши ортидан кенгайди. Аммо мамлакатлар Европа ва Осиё ўртасидаги савдо-сотиққа узоқ вақтдан бери тўсиқ бўлиб келаётган муаммоларни бартараф қила оладими?

Қизил денгизда кемаларга қилинган ҳужумлар халқаро можаролар глобал савдога путур етказиши мумкинлигини кўрсатди. Эндиликда мамлакатлар ва юк ташиш компаниялари ишончли ва муқобил савдо йўлларига муҳтож.

Дунё давлатлари дастлаб буни 2022 йил февраль ойида Россия Украинага бостириб кириб, глобал таъминот занжирларини узилишига олиб келганда тушуниб етди. Ўшандан сўнг Евросиё марказида янги геосиёсий кураш майдонлари пайдо бўлди.

Хитойни Европа билан боғлайдиган минглаб километрлик темир йўл ва портлар қуриш лойиҳаси узоқ вақтдан бери қўллаб-қувватланганиб келаётган эди, аммо Украинадаги уруш истиқболи Пекин ва Европа пойтахтларида ҳисоб-китобларни қайта кўриб чиқишга мажбур қилди.

overlay

Шимолий коридор

Ўрта коридор

Океан йўналиши

overlay

Океан йўналиши

Ўрта коридор

Шимолий коридор

overlay

Океан йўналиши

Ўрта коридор

Шимолий коридор

overlay

Океан йўналиши

Шимолий коридор

Ўрта коридор

Урушдан олдин, Хитой ва Европа Иттифоқи ўртасидаги қуруқликдаги савдонинг катта қисми Россиянинг улкан темир йўл тармоғи бўйлаб ўтар эди. Бу логистика компаниялари учун арзон ва қулай савдо тармоғи эди.

Натижада, Россия юк поездлари Хитой ва ЕИ ўртасидаги қуруқликдаги савдонинг асосий нақлиёт воситасига айланди.

Аммо Pоссиянинг Украинага бостириб кириши логистика компаниялари олдида санкцияга тушмаслик учун Pоссияни айланиб ўтадиган ҳамда Европа ва Хитойни боғлайдиган янги савдо йўлларини топиш заруратини пайдо қилди.

«Европа ва Осиё ўртасидаги транзит кундан кунга мураккаб ва қиммат бўлиб бормоқда», дейди Германиянинг Маршалл жамғармаси аъзоси, Европа Иттифоқининг ташқи алоқалар бўйича собиқ элчиси Poмана Влахутин.

Шу тариқа Украина уруши юқори харажатлар, чегара муаммолари ва сифатли инфратузилманинг етишмаслиги туфайли йиллар давомида эътибордан четда қолган Ўрта коридорга янги ҳаёт бағишлади.

«Ўрта коридор энг қисқа мультимодал йўлак бўлади. Шунингдек, Марказий Осиё давлатлари Европа Иттифоқи билан янада мустаҳкам ва яқинроқ алоқаларга эга бўлишдан манфаатдор», - дейди собиқ элчи.

Жаҳон банки 2023 йил охирида эълон қилган ҳисоб-китобларига кўра, маршрут бўйлаб юк ташиш ҳажми 2020 йилдаги 350 минг тоннадан 2022 йилга келиб 3,2 миллион тоннага етган. 2030 йилга бориб Ўрта коридор бўйлаб савдо ҳажми уч бараварга ошиб 11 миллион тоннага етиши кутилмоқда.

Аммо Ўрта коридор инфратузилманинг етишмаслигидан тортиб портлар ва чегара ўтиш жойларида кутиш вақтларининг кўплиги каби қатор тўсиқларга эга.

«Кўп нарса Хитойнинг Ўрта йўлакни қандай қабул қилишига боғлиқ», дейди Тбилисидаги Европа университетининг халқаро алоқалар профессори Эмил Авдалиани.

Европа Иттифоқи Марказий Осиё ва Кавказда инфратузилмани янада ривожлантиришга ҳаракат қилди. Грузия, Озарбайжон, Туркия ва Қозоғистон ривожланишни тезлаштирадиган орган тузишга келишиб олди. Улар ҳозирда савдо тўсиқларини камайтириш устида ишламоқда.

Хитойнинг Шинжон автоном вилояти маркази бўлган Урумчи 2013 йилда йирик инфратузилма лойиҳаси бошланганидан бери аста-секин Хитойнинг «Бир камар, бир йўл» ташаббуси доирасида асосий марказга айланди.

NaN/21

Хитойнинг 2500 километр шарқдаги Сиань каби ички савдо марказлари билан яқиндан боғлангани сабаб, Урумчи Ўрта коридорнинг илк боғланмаси бўлган Қозоғистон темир йўллар тармоғи учун старт майдончасига айланди.

NaN/21

Ғарбга йўл - Қозоғистон

Хитойдан Қозоғистонга юклар асосан иккита йўл орқали ўтади. Биринчиси, «Дўстлик» йўналиши бўлиб, у ердан асосан шимолга , Россияга юк жўнатилади, лекин айни пайтда бу йўналиш ғарбга ҳаракатланувчи темир йўлларга ҳам уланган; иккинчиси эса Хитойнинг «Бир камар, бир йўл» лойиҳаси доирасида Марказий Осиёда қурилган Хоргос терминалидир.

NaN/21

Хоргос, Қозоғистон

Энг яқин соҳилдан тақрибан 2,500 километр масофада жойлашган Хоргос терминали 2015 йилда очилган ва қуруқликдаги юкларни қайта ишлашга мўлжаллангани учун “қуруқ порт” номини олган.

Бу портга туширилган юклар кранлар воситасида Хитой поездларидан Қозоғистон поездларига юкланади. Улар Россия ва бошқа собиқ совет давлатларидаги каби бир хил кенгликка эга. Шу билан юклар ЕИ ҳудудига киргунича бошқа трансфер талаб қилинмайди.

NaN/21

Ақтау, Қозоғистон

Хоргосга кирган юклар жанубга Олмаота томон, сўнгра темир йўл орқали ғарбга, Каспий бўйида жойлашган Ақтау порт шаҳрига йўл олади.

NaN/21

Каспийдан ўтиш

180 минг атрофида аҳоли яшайдиган Ақтау Каспий денгизининг шарқий қирғоғида жойлашган ва Ўрта коридорнинг Марказий Осиё қисмидаги асосий денгиз порти бўлиб, бу портдан Озарбайжонга юклар олиб ўтилади.

Қозоғистон ҳукумати портга ўн миллионлаб доллар сармоя киритмоқда ва 2022 йил охирида уни кенгайтириш режалари ҳақида эълон қилди. БАА ва Қозоғистон 2022 йил сентябрида Ўрта коридорни ривожлантирувчи лойиҳаларга 900 миллион доллар сармоя киритишга келишиб олди.

NaN/21
Step header art

Ўрта коридорнинг мураккабликлари айнан Каспий денгизи бўйлаб юк ташишда бошланади.

Каспий денгизи ёзда ўзининг шиддатли тўлқинлари билан машҳур. Бу эса паромларни бир неча ҳафтага кечиктириши мумкин. Бу муаммо Озарбайжонда инфратузилма ва логистика марказларининг етишмаслиги туфайли аллақачон мавжуд тирбандликни янада кучайтиради.

Жаҳон банки 2023 йилда ўтказган тадқиқотида «Ўрта коридор» маршрути бўйлаб кечикишлар асосан кемаларнинг етишмаслиги ҳамда юк ҳужжатлардаги хатолар туфайли юзага келишини қайд этган. Ҳисоботда қўшимча қилинишича, юқори харажатлар, ноаниқлик ва юкларни кузатиш тизимларининг йўқлиги Каспий орқали юк ташишдаги асосий муаммолар ҳисобланади.

Прогнозлар шуни кўрсатадики, Ўрта коридор ўзининг юқори прогнозларига эришиши ҳамда Европа ва Осиё ўртасида масофани қисқартириши учун юқоридаги логистика муаммоларини ҳал қилиш зарур.

Жаҳон банки прогнозларига кўра, Озарбайжон, Грузия ва Қозоғистон ўртасидаги минтақавий савдо 2030 йилга бориб 37 фоизга, бу давлатлар билан Европа Иттифоқи ўртасидаги савдо эса 28 фоизга ошиши мумкин.

NaN/21

Ўрта коридорнинг асосий муаммоси портларнинг етишмаслиги бўлиб, бу айниқса, Боку портида сезилади, Бокунинг юк ўтказиш салоҳияти Ақтау портидан кўра камроқ.

Украина урушидан олдин Озарбайжон ҳукумати портни кенгайтириш режаларини эълон қилди ва янги инфратузилмани молиялашни бошлади. Ушбу лойиҳа амалга оширилганидан сўнг у Марказий Осиёнинг бошқа инфратузилма лойиҳалари, масалан, Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темирйўли лойиҳасига туртки бериши ва Туркманистоннинг Каспийбўйидаги асосий порти бўлган Туркманбоши порти салоҳиятини ошириши мумкин.

NaN/21

Жаҳон банки ва бошқа ташкилотлар коридор бўйлаб энг катта муаммолардан бири сифатида Боку портида товарларнинг кўп қолиб кетишини қайд этган. Тадқиқотлардан бирида Боку портида ўртача кутиш вақти 25 кун экани айтилади. Бу Ўрта коридор бўйлаб бир томонга юкларни етказиш учун сарфланадиган вақтнинг қарийб 70 фозига тенг.

NaN/21

Арманистон расман Ўрта коридорга қўшилмаган, аммо уни қўшиб олиш ҳақида сўз юритилмоқда. Ҳозирда ушбу маршрут Озарбайжон орқали Грузия ҳамда Қора денгизга ўтади. Аммо таклиф қилинаётган 43 километрлик темирйўл Арманистоннинг Сюник вилояти орқали Озарбайжоннинг Нахчиван анклавига боғланади ва у ердан Туркияга узаниб, Каспий ҳамда Ўрта ер денгизларини бир-бирига боғлайди. Аммо “Зангазур коридори”ни яратиш учун аввалига Арманистон билан Озарбайжон ўртасидаги муносабатлар нормаллашиши керак.

NaN/21

Озарбайжондан сўнг контейнерлар темир йўл ва автомобиль йўллари орқали ғарбга, Грузия пойтахти Тбилисига боради.

Грузия ҳукумати тоғли ҳудуд орқали Поти ва Батумидаги Қора денгиз портларига ва қуруқлик орқали Туркияга юкларни осонроқ етказиш учун транзит инфратузилмасини модернизация қилмоқда.

NaN/21

Мамлакат бўйлаб бир нечта янги магистраллар қурилди. Pикоти довонини кесиб ўтувчи 51,6 километрлик йўл қурилмоқда. Лойиҳа Хитой қурилиш компанияларига топширилган бўлиб, унинг қиймати тахминан 1 миллиард долларга баҳоланмоқда.

96 та кўприк ва 53 та туннелдан иборат автомагистраль ҳозирда белгиланган режадан ортда қолмоқда, бироқ қуриб битказилгандан сўнг Тбилисидан Қора денгизга ўтиш вақти икки баравар қисқаради.

NaN/21

Қуруқликдан Туркияга

Туркиянинг Арманистон ва Грузия билан чегаралари яқинида жойлашган

Қарс терминали Ўрта коридор бўйлаб мамлакатга қуруқлик орқали кириш мумкин бўлган асосий йўл ҳисобланади.

Юкларни автомобиль ва темир йўл орқали олиб кириш мумкин, бироқ Жаҳон банкининг огоҳлантиришича, юк қабул қилиш ҳажмини ошириш учун Грузияга боғланган линияларни реконструкция қилиш зарур.

NaN/21
Step header art

Туркия анча олдин Марказий Осиё билан мустаҳкам иқтисодий алоқалар ўрнатиш ва қўшнилари орасидаги стратегик мавқейини яхшилаш йўли сифатида Ўрта йўлак бўйича ўз қарашларини илгари сурган эди.

2013-2015 йилларда Анқара Озарбайжон, Хитой, Грузия ва Қозоғистон билан Ўрта йўлакни ривожлантириш бўйича қатор шартномалар имзолади ва 2016 йилда Истанбулдаги Евроосиё туннели ва Ёвуз Султон Салим кўприги каби янги лойиҳаларни якунлади. Туркия Қарсда янги тезюрар темир йўл тармоғи ва Истанбулга томон шимолий магистраль лойиҳаларини тугатиш арафасида.

Бу каби қизиқишга қарамасдан, Туркиянинг Ўрта коридор борасидаги қизиқиши, умумиятла, мавҳум. 2023 йилдаги Жаҳон банки ҳисоботида Туркиянинг мавқеи ва муқобил йўллар келажакда ўрганилиши айтилган.

NaN/21

Грузияга қайтиш

Грузиянинг салоҳияти шу пайтгача Батуми ва Поти орқали юк машиналари транзити

билан чекланган эди.

Мамлакатда чуқур денгиз порти йўқ, бу каттароқ кемаларга катта ҳажмдаги юкларни янада самаралироқ ташиш имконини беради.

Европа тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Жаҳон банки каби молиявий институтлар ҳам Ўрта коридорни глобал миқёсда рақобатбардош қилиш зарур деб ҳисоблайди.

NaN/21

Бу эса Грузиянинг Анаклия шаҳрида денгиз портини қуриш режаларини жонлантирди. Май ойида Грузия ҳукумати Анаклияда Хитой компанияси иштирокида янги порт қуришини эълон қилди Лойиҳада Хитой консорциуми 49 фоиз улушга эгалик қилади.

Анаклияда порт барпо этишга бундан олдинги уриниш Грузиянинг ТБС банки ҳамда Американинг Conti International ширкатлари томонидан амалга оширилган. 2018 йилда порт қурилиши режаланган ҳудуддан аҳоли кўчирилган. Аммо бир неча йил давом этган сиёсий мавҳумликдан сўнг Грузия ҳукумати бу режаларни бекор қилди ва шундан буён порт қуриладиган жой бўш ётибди.

NaN/21

Поти ҳам кенгаймоқда ва юк ўтказиш салоҳиятини кенгайтириш юзасидан ишлар бормоқда. Аммо унинг тор кириши Анаклияга нисбатан юк ўтказиш салоҳиятини чеклаши мумкин.

Аммо кўпгина пронозларга кўра, Грузияга кенгайтирилган Поти порти ва Анаклиядаги яна бир чуқур сувли порт керак бўлмаслиги мумкин. Шунинг учун Грузиянинг порт стратегияси келажакда ўзгаришларга юз тутиши мумкин.

NaN/21

Қора денгизни кечиб ўтиш

Маҳсулотларни Грузиядан Қора денгиз орқали ўтказиш ёки жанубга Туркияга йўналтириш мумкин, аммо қуруқликда инфратузилманинг етишмаслиги сабабли ҳам аксар таъминотчилар Истанбул, Константа ва Чорноморскка олиб чиқадиган денгиз йўлину афзал кўради.

Каспий денгизи сингари Қора денгиз ҳам юқори тарифлар, жараённинг секинлиги ва самарасиз божхона тартиб-қоидалари нуқтаи назаридан янги тўсиқларни келтириб чиқаради. Бу тўсиқларга Қора денгизнинг Украина ва Россия қисмларида уруш олиб келган беқарорлик ва ноаниқлик ҳам қўшилди.

NaN/21

Констанца Қора денгиз портига келиб Ўрта коридор 5000 километр йўл босганидан сўнг ЕИ ҳудудига киради.

Қора денгиздаги порти туфайли Руминия ЕИнинг лойиҳага энг кўп қизиқиш билдирган аъзоси бўлди. Руминия расмийлари Грузия билан мулоқотларни кучайтиришган.

NaN/21

Украинанинг Черноморск порти Болгариянинг Варна, Грузиянинг Батуми ва Поти, Туркиянинг Самсун шаҳарлари билан темир йўл ва денгиз орқали боғлангани шаҳарни Ўрта йўлак бўйлаб стратегик муҳим жойга айлантиради.

Бироқ, Россиянинг Украинага бостириб кириши, порт шаҳарнинг аҳамиятини сусайтирди.

Черноморскнинг жойлашуви ва Украинанинг нисбатан ривожланган темир йўл тармоғи уни жозибадор вариантга айлантиради, аммо Украинада уруш давом этар экан, портнинг Ўрта коридордаги ўрни якунда уруш қандай тугашига боғлиқ.

NaN/21

Польша шимолий йўналишдан Россия ва Беларус орқали Европа Иттифоқига ўтадиган асосий манзил, у ердан товарлар бутун Европа бўйлаб йўл олади.

Варшава Pуминия ва Украина билан автомобиль ва темир йўл орқали боғланган ва қўшни Германия ва Болтиқбўйи давлатлари Эстония, Латвия ва Литва каби бошқа бозорларга кириш учун эшик ҳисобланади.

Шунингдек, бу ердан товарлар шарққа, Кавказ, Марказий Осиё ва Хитойга йўл олади.

NaN/21

Янги давр, эски муаммолар

Шубҳасиз айтиш мумкинки, йирик компания ва мамлакатларнинг Ўрта коридорга қизиқиши сезиларли даражада ортди, аммо бу теденцияга қарамай, мазкур савдо йўли ташиш харажатларининг юқорилиги ва истиқболнинг ноаниқлиги каби муаммоларга дуч келмоқда.

Иқтисодчилар маршрутнинг келажаги ҳақида якуний бир фикрни айтгани йўқ. Бироқ унинг Россияни четлаб ўтиб, Хитой ва Европа ўртасида кўприк бўлиши мумкинлиги ноаниқ геосиёсий шароитда муқобил савдо йўлини қидираётган мамлакатлар қизиқишни сақлаб қолиши турган гап.

Прогнозлар шуни кўрсатадики, маршрут Хитой ва Европа ўртасидаги транзит вақтини бошқа йўналишларга қараганда сезиларли қисқартирган ҳолда, 12 кунни ташкил этади. Россия орқали ўтувчи шимолий йўналишда бу кўрсаткич 19 кун бўлса, Ҳинд океани орқали ташиш вақти 22-37 кунга етади.

Мамлакатлар Ўрта йўлакнинг бу улкан салоҳиятни рўёбга чиқара оладими ёки йўқ, бу яқин келажакда аён бўлади.

Муаллиф
Рид Стэндиш
Продюсерлар
Войтек Гроэц ва Иван Гуттерман
Муҳаррир
Пит Баумгартнер