Линклар

Шошилинч хабар
21 январ 2026, Тошкент вақти: 02:39

Эрон раҳбарлари ўнлаб миллион долларни мамлакатдан чиқармоқда - АҚШ Молия вазири

Нархларнинг кескин ошиши, инфляция ва миллий валюта қадрининг тушиб кетиши сабаб бўлган оммавий норозиликлар фонида эронликлар кўчаларга чиқди — бу сўнгги йилларда исломий режим учун энг жиддий таҳдид ҳисобланади.

Озодликнинг Эрон хизмати — Фардо радиоси журналистлари воқеа жойидан сўнгги янгиликлар, таҳлиллар ва репортажларни тақдим этмоқда.

16:58 15.1.2026

"Намойишдаги қурбонлар ўқотар қуролдан ўлган"

Эрондаги вазият, Озодлик Эрон хизмати - Фардо радиосига гапираётган эронликларларга кўра, жуда оғир, намойишлар эса ўта шафқатсизлик билан бостирилмоқда.

Қурбонларнинг аксари яқиндан отилган ўқлардан олинган жароаҳатлардан ўлгани айтилмоқда.

Ҳукуматга қарши намойишчиларда ўлдирилган минглаб қурбонлардан бири бўлган талаба - Теҳронда мода дизайни йўналишида таҳсил олаётган 23 ёшли курд аёли Робина Аминияндир.

Аминияннинг Норвегияда яшовчи аммаси Фардо радиосига айтишича, у бошининг орқа қисмига яқин масофадан ўқ узилиши натижасида ҳалок бўлган.

Шу кунларда Фардо радосига боғланаётган хориждаги эронликларга кўра, Эрон раҳбарияти 1979 йил Ислом инқилобидан бери кузатилаётган энг катта намойишларни мисли кўрилмаган шафқатсизлик билан бостирмоқда.

АҚШда жойлашган мустақил инсон ҳуқуқлари мониторинги ташкилоти - HRANAнинг 14 январь ҳолатига тасдиқланган ва текширилган маълумотларга таяниб хабар қилишича, ҳалок бўлганлар сони 2 435 нафарга етган, 18 мингдан ортиқ киши ҳибсга олинган.

17:00 15.1.2026

"Эронда Интернет тамоман узилган"

“Эрондаги интернет ўчирилиши 156 соатдан ошиб кетди, шафқатсиз босимдан сўнг сукунат янада чуқурлашмоқда», — деб ёзди жумладан NetBlocks ташкилоти 15 январь куни эрта тонгдаги хабарда.

Шу кунларда Фардо радосига боғланаётган хориждаги эронликларга кўра, Эрон раҳбарияти 1979 йил Ислом инқилобидан бери кузатилаётган энг катта намойишларни мисли кўрилмаган шафқатсизлик билан бостирмоқда.

АҚШда жойлашган мустақил инсон ҳуқуқлари мониторинги ташкилоти - HRANAнинг 14 январь ҳолатига тасдиқланган ва текширилган маълумотларга таяниб хабар қилишича, ҳалок бўлганлар сони 2 435 нафарга етган, 18 мингдан ортиқ киши ҳибсга олинган.

Бироқ HRANA ва бошқа манбаларга кўра, аслида ҳалок бўлганлар сони бир неча баробар кўп бўлиши мумкинлигини ҳам қайд этмоқда.

Боиси, мамлакатда Интернет тамоман узилган, эронликлар ичкарида намойишчиларга нисбатан кучишлатар идоралар шафқатзилигига оид хабарларни ташқи оламга етказишда жуда қийналмоқда.

17:02 15.1.2026

Эрон ТИВ: ўлганлар "фақат юзлаб"

14 январь куни Fox News телеканали билан суҳбатда Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи ҳалок бўлганлар сони «фақат юзлаб» деди, юқори рақамлар ҳақидаги хабарларни «ноқонуний маълумот кампанияси»нинг бир қисми, деб атади.

Ароқчи, Ислом Республикаси ўз рақамларини кейинроқ эълон қилишини билдирди.

Шунингдек, Эрон Ташқи ишлар вазири ҳеч қандай далил келтирмаган ҳолда, Исроил томонидан жиҳозланган террорчилар полиция ва одамларга қасддан ўқ отгани, бунинг натижасида ўлганлар сони кўпайгани ва шу тариқа ташқи кучлар бу вазиятга АҚШ президенти Дональд Трампнинг аралашиши учун шароит яратишга уринганини даъво қилди.

Ароқчи намойишлар тўхтаганини ҳам даъво қилди: «Сўнгги тўрт кун ичида намойиш ва норозилик бўлмади», — деди у.

Айни гапни, 14 январ қилган чиқишида АҚШ президенти Дональд Трамп ҳам таъкидлади:

«Бизга айтилганидек, Эрондаги қотилликлар тўхтаяпти, тўхтади ва тўхтамоқда, ва ҳеч қандай ўлим жазоси ёки ижро режаси йўқ. Биз жараённи кузатиб борамиз. Аммо вазиятдан хабардор шахслар томонидан бизга жуда яхши, жуда яхши баёнот берилди».

Лекин АҚШнинг Теҳронга қарши ҳарбий ҳаракат қилиш эҳтимоли сақланиб қолгани туфайли, Шарқий Осиёдаги кескинликлар давом этмоқда.

Рейтерc агентлигининг АҚШ ҳокимиятидаги манбасига таяниб хабар беришича, АҚШ Жанубий ва Шарқий Осиёдаги базалардан айрим ходимларни олиб чиқмоқда. Бу ҳаракат Эроннинг юқори лавозимли мансабдори АҚШ Трамп зарба берса, Теҳрон қўшни мамлакатлардаги Америка базаларига зарба беришидан огоҳлантирганидан сўнг амалга оширилмоқда.

Трамп эса бир неча бор Эрондаги намойишчиларни қўллаб-қувватлаш учун вазиятга ҳарбий аралашувидан огоҳлантирган.

17:06 15.1.2026

Трамп: Ризо Паҳлавий «жуда ёқимли инсонга ўхшайди»

Рейтерс агентлигига берган интервьюсида Трамп Эрон исломий бошқарувининг асосий рақиби кўрилган мухолифат етакчиси Ризо Паҳлавийни «жуда ёқимли инсонга ўхшайди» деб таърифлади:

«У жуда ёқимли кўринади, лекин ўз мамлакати ичида қандай қабул қилинишига ишончим комил эмас. Биз ҳали бу босқичга етиб келганимиз йўқ. Унинг мамлакати унинг раҳбарлигини қабул қиладими-йўқми, билмайман. Агар қабул қилса, албатта, бу мен учун жуда яхши бўлар эди».

Трампнинг ўтган ҳафта Паҳлавий билан учрашиш режаси йўқлигини айтганидан кейинги бу гаплари Паҳлавийнинг Эронни бошқара олиш қобилиятига нисбатан янада катта шубҳа билдириши кўрсатувчи ишорат сифатида баҳоланмоқда.

АҚШда яшовчи, 65 ёшли Ризо Паҳлавий 1979 йил Ислом инқилобидан олдинёқ Эронни тарк этган ва шундан бери мамлакат ташқарисида яшаб келмоқда.

У сўнгги намойишларда мухолифатнинг етакчи овозларидан бирига айланган. Бироқ Эрон мухолифати турли рақиб гуруҳлар ва мафкуравий оқимларга бўлинган бўлиб — Паҳлавийни қўллаб-қувватловчи монархистлар ҳам шулар жумласидан — Ислом Республикаси ичида яхши ташкиллашган тузилмага эга эмас.

Трампнинг айтишича, намойишлар туфайли Теҳрондаги ҳукумат қулаши мумкин, аммо «ҳар қандай режим муваффақиятсизликка учраши мумкин». «Қулайдими-йўқми, барибир бу жуда қизиқ давр бўлади», — деди у.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG