Линклар

Шошилинч хабар
22 Iyun 2026, Тошкент вақти: 22:54

Украина кучлари Воронежда микросхема чиқарадиган заводга зарба берди

Иллюстратив сурат
Иллюстратив сурат

Украина Қуролли кучлари Бош штаби "Воронеж яримўтказгич қурилмалари заводи – йиғиш" заводига “ҳаводан учириладиган юқори аниқликдаги қанотли ракеталар” билан зарба берилганини тасдиқлади.

Украина армияси баёнотида қайд этилишича:

“Ушбу корхона Россия ҳарбий-саноат мажмуасининг ўта муҳим элементи ҳисобланади. У ерда Россия ракеталарида қўлланиладиган электроника, жумладан ‘Искандер’ оператив-тактик ракета мажмуаси учун қисмлар ишлаб чиқарилади.”

Бу заводда интеграл микросхемалар, дискрет яримўтказгич қурилмалар ва қувват модуллари ишлаб чиқарилади.

Бундан ташқари, Украинадаги қатор Телеграм каналлар, жумладан Exilenova+ телеграм-канали заводга ҳужум онлари акс этган видеоларни улашди.

Айни пайтда, Baza телеграм-канали Воронежга Storm Shadow ракеталари отилди, деб ёзди.

Озодлик уруш шаротида томонлар бераётган маълумотларни мустақил манбалардан тезкор текшириш имконига эга эмас.


XS
SM
MD
LG