Линклар

Шошилинч хабар
23 Iyun 2026, Тошкент вақти: 22:52

Ҳормуз бўғози энди Эрон томонидан бошқарилади - Эрон расмийси

Ҳормуз бўғози
Ҳормуз бўғози

Эрон парламенти спикери Муҳаммад Боқир Қолибоф, Ҳормуз бўғози Эрон томонидан бошқарилади, деб баёнот берди.

Эрон делегациясининг АҚШ билан мулоқотлардиаги бош музокарачиси бўлган Қолибоф бу гапни 22 июн куни музокаралардан сўнг айтди.

Шунингдек у Ҳормуз бўғозида ҳаракат энди ҳеч қачон урушдан олдинги ҳолатига қайтмайди, деб баёнот берди.

Урушдан олдин Ҳормуз бўғози халқаро сув йўли ҳисобланган. Бўғоз орқали барча давлатларга тегишли кемалар эркин транзит ҳуқуқи асосида ўтган ва бу тартиб БМТнинг "Денгиз ҳуқуқи тўғрисидаги конвенцияси" ҳамда халқаро ҳуқуққа таянган эди.

Financial Times нашри Европа космик агентлигининг 21 июн кунги сунъий йўлдош маълумотларига таяниб, Умоннинг Соҳар порти ва Бирлашган Араб Амирликларининг Фужайра порти яқинидаги сувларда нефт ташувчи кемалардан иборат тахминан 441 та кема бўғоз очилишини кутиб, тўпланиб қолганини ёзди.

Ўтган ҳафтада Эрон ва АҚШ ўртасида англашув меморандуми эълон қилинганидан сўнг, кескинлик пасайгани ортидан айрим транспорт компаниялари кемаларини бўғозга йўллаган эди.

Бироқ Исроилнинг Ливанга ҳужумлари тўхтамагач, вазият яна кескинлашди ва Эрон бўғозни қайта ёпишини эълон қилди. Аммо, турли кузатувларга кўра, қатнов тамоман тўхтаб қолмаган.

Жумладан, Maritime tracking билан шуғулланувчи Kpler компанияси маълумотига кўра, 22 июн куни камида 36 та юк кемаси бу йўлидан ўтган.

Бу кўрсаткич тинч даврдаги одатий қатновнинг қарийб учдан бирига яқин. Урушдан олдин эса бу бўғоздан жаҳондаги нефт ва газ экспортининг тахминан бешдан бири ташилар эди.

XS
SM
MD
LG