Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қатар Давлати Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийга Рас-Лаффан саноат зонасидаги газни қайта ишлаш мажмуасида содир бўлган кучли портлаш ва ёнғин оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ва жиддий жароҳат олгани муносабати билан таъзия йўллади.
Қатар ички ишлар вазирлиги маълум қилишича, 21 июнь куни пойтахт Доҳанинг шимолида жойлашган Рас-Лаффан саноат шаҳридаги асосий суюлтирилган табиий газни қайта ишлаш объектлари жойлашган ҳудудда, портлаш юз берган.
Қатар расмийлари портлаш сабабини “техник носозлик” демоқда.
Қатар Энергетика вазирлигининг маълум қилишича, портлаш оқибатида 13 киши ўлган ва 66 киши жароҳатланган.
- Портлашда Ҳиндистон ва Покистон фуқаролари бўлган 13 нафар ходимимиз фожиали ҳалок бўлди. Олтмиш олти киши жароҳат олган ва тиббий ёрдам олмоқда. Улардан ҳеч бирининг ҳаётига хавф йўқ, деди Қатар Энергетика вазири Саад Ал-Каабий.
QatarEnergy компанияси саноат шаҳарчасидаги ишларни қайта бошлаш жараёнида эксплуатацион ҳодиса юз берганини, бу Barzan маҳаллий газ таъминоти объектида портлаш ва ёнғинга олиб келганини тасдиқлади.