Линклар

Шошилинч хабар
24 Iyun 2026, Тошкент вақти: 22:38

FT: Россия урушда технологик жиҳатдан Украинадан ортда қолмоқда

Financial Times Кремлнинг собиқ амалдорлари, ҳарбий экспертлар ва норасмий музокаралар иштирокчиларининг сўзларига асосланиб, Россия технологик жиҳатдан Украинадан ортда қолган, деб хабар қилди.

"Россия учун муаммо шундаки, ҳозирги тактика кенгроқ муваффақиятларга эришиш учун зарур воситаларни бермаяпти", дейди, нашр суҳбатдоши - Black Bird ҳаммуассиси Эмиль Кастехельми.

Бошқа бир манбанинг айтишича, Путин бу урушда ғалабага эришиш — вақт масаласи, деб ҳисоблайди.

Нашрнинг ёзишича, президент Путин ўз Бош қўмондон Валерий Герасимовдан баъзан кунига икки мартагача брифинг олмоқда. Кремлнинг собиқ амалдорларидан бири FT нашрига рус ҳарбийлари Путинни "усталик билан алдай олишини" айтган.

Россия ҳали ҳам Украинага катта зиён етказиш имкониятини бошқариладиган авиабомбалар орқали сақлаб қолмоқда.

Фронтда эса Россия қирувчи самолётлари Украина позицияларини рекорд даражада бошқариладиган авиабомбалар билан мунтазам ўққа тутаётгани айтилмоқда.

Украина ҳарбий тадқиқот институти прогнозига кўра, жорий йилда Россия 75 мингдан ортиқ авиабомбаларни ишга туширади. 2025 йилда бу кўрсаткич 60 минг бўлган.

Нашр билан суҳбатлашган Ғарб разведкаси 3 вакилига кўра, Россия мудофаа сектори деярли ўз имкониятларининг чегарасида ишламоқда.

Польшадаги Rochan Consulting аналитик гуруҳи директори Конрад Музыканинг айтишича, Россия яқин ойларда ҳозирги ҳарбий ҳаракатлар йўналишини сезиларли даражада ўзгартира олмайди.

XS
SM
MD
LG