АҚШ давлат котиби Марко Рубио Яқин Шарқ бўйлаб сафарини давом эттириб, Бирлашган Араб Амирликлари президенти шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳён билан музокаралар ўтказди.
АҚШ Давлат департаменти маълумотига кўра, у БАА раҳбари билан учрашувда Эрон билан англашув меморандуми, уруш давомида нефт ва газ ташиш издан чиққан Ҳормуз бўғози орқали хавфсиз транзит ҳамда минтақада тинчликни таъминлашни муҳокама қилган.
АҚШ давлат котиби Марко Рубио шунингдек Қувайт валиаҳди билан ҳам учрашди.
Охирги ҳафтада имзоланган АҚШ–Эрон келишуви 1979 йилги Ислом инқилобидан бери америкалик ва эронлик президентлар ўртасида имзоланган илк ҳужжат ҳисобланади.
Бу ҳужжат 300 миллиард долларлик фонд тузиш ва айрим санкцияларни бекор қилишни назарда тутади.
Рубио, томонлар ўртаисдаги кейинги учрашув тахминан 30 июнга кутилаётганини айтди:
- Менимча, 30 июн куни бўлади, лекин ҳозирча аниқ эмас. Улар музокараларни турли мавзулар бўйича алоҳида ишчи йўналишларга бўлишди. Техник гуруҳ келаси ҳафта - 30 июн куни ушбу музокараларни давом эттиради.
Ўтган ҳафта англашув меморандуми имзоланганидан кейин, икки томон келишувни амалга оширишнинг аниқ механизмларини ишлаб чиқиш учун техник музокараларни бошлади.
Бу келишув демократик партия аъзолари ва республикачи партиянинг ҳарбий қарашдаги сиёсатчилари танқидига учради.