Линклар

Шошилинч хабар
29 Iyun 2026, Тошкент вақти: 22:11

Запорожье - фуқаролар доимий ҳужум хавфи остида яшаётган АЭС шаҳри

Запорожье атрофида яшовчи украиналиклар учун шаҳар ичида ҳаракат қилиш хавфли бўлиб қолмоқда.

Яқинда шаҳар жанубидаги Кушугум қишлоғида Россия дрони ҳужуми оқибатида микроавтобус ҳайдовчиси ҳалок бўлди.

Сўнгги ойларда Запорожьенинг жанубидаги фронт чизиғида сезиларли ўзгариш кузатилмаган.

Бироқ маҳаллий аҳоли айтишича, Украина ҳудудининг анча ичкари қисмида жойлашган фуқаролик объектларига нисбатан дрон ҳужумлари кучайган.

- Илгари бу ерга урилмасди, бу икки-уч ҳафта олдин бошланди. Баъзан шаҳар марказига ёки мактабгача етарди, лекин бизга эмас. Энди эса бу ердамиз. Янги технологиялар ривожланяпти, - дейди маҳаллий аҳоли вакилларидан бири.

Бу орада, дронларга қарши махсус тўрлар илк бор Запорожьенинг чекка ҳудудларида ўрнатила бошланди. Маҳаллий ҳокимият буни зарур чора деб ҳисобламоқда, чунки Россия дронлари бу ерларга ҳам етиб кела бошлаган.

Шаҳар ҳокимияти очиқ ҳудудлардан қочиш мақсадида автобус йўналишларини чеклади. Бу эса айрим аҳолини узоқ масофаларни пиёда босиб ўтишга мажбур қилмоқда. Улардан бири — қария ота-онасига овқат олиб борадиган Евгения.

- Мен икки ярим километр юра оламан. Дронлар ҳамма ерда. Энди мен нима қилай? Яшашим керак. Ота-онамни ташлаб кетмайман, улар оч қолмаслиги керакку, - дейди Евгения.

Украина Россия ҳудудининг ичкари қисмига дрон ҳужумларини уюштираётган паллада фронтга яқин ўз ҳудудларини Россиянинг жавоб зарбаларидан қўриқлашга уринмоқда.

АЭС жойлашган Запорожье ва унинг атрофида фуқаролар доимий ҳужум хавфи остида яшашга мажбур бўлмоқда.

XS
SM
MD
LG