Линклар

Шошилинч хабар
01 Iyul 2026, Тошкент вақти: 22:25

ТИВ: Ҳормуз бўғозини Эроннинг ўзи миналардан тозалайди

Эрон ташқи ишлар вазирлиги, Исломобод меморандумига мувофиқ, Ҳормуз бўғозини миналардан тозалаш ишларини фақат Эроннинг ўзи амалга оширади ва бу масалада бошқа давлатлар билан ҳамкорлик қилмайди, деб баёнот берди.

Бундан олдин Франция президенти Эммануэл Макрон, Франция ва Уммон шериклар билан биргаликда Ҳормуз бўғозини миналардан тозалаш ишларини олиб боришга келишиб олганини айтган эди.

Макрон бу баёнотни Уммон султони Ҳайсам бин Ториқ билан учрашувдан сўнг X ижтимоий тармоғида эълон қилганди.

Эрон томони, минтақадаги вазият нозик ва мураккаб, деб таъкидлаб Франция вазиятни янада кескинлаштирмасликка чақирмоқда.

XS
SM
MD
LG