Украина Швеция билан 16 та Gripen E қирувчи самолётларини харид қилиш бўйича келишув имзолади.
Президент Владимир Зеленскийга кўра, аввалги келишув доирасида Gripen C/D туридаги илк 16 та самолёт Украина Ҳарбий-ҳаво кучларига 2027 йил бошида етказиб берилади.
Келишув Украина ҳаво кучларини кучайтириш мақсадида асбоб-ускуналар ва техник ёрдамни ҳам ўз ичига олади.
Украина Европа Иттифоқининг 90 миллиард евролик кредити ҳисобидан 2,5 миллиард еврони 20 та янги Gripen E самолётини сотиб олиш учун ажратган.
Gripen самолётларининг келаси бир йил ичида Россия кучларига қарши жангларда иштирок эта бошлаши кутилмоқда.
- Ҳаво жанглари соҳасида у Россия Ҳарбий-ҳаво кучларини анча эҳтиёткор ва ҳушёр ҳаракат қилишга мажбур қилади. Айниқса, агар Meteor каби ракета тизимлари ҳам пакетга киритилган бўлса. Бу кўп функцияли самолёт — у ҳаводан-ҳавога, ҳаводан ерга ва умумий қилиб айтганда турли турдаги жанговар миссияларни бажара олади. Қандай қурол ўрнатилганига қараб унинг вазифаси ўзгаради. Ушбу самолёт бу каби об-ҳаво шароитига ҳам тўлиқ мос келади, - деди Халқаро стратегик тадқиқотлар институтининг ҳарбий аэрокосмик масалалар бўйича катта тадқиқотчиси Дуглас Барри.
Баррининг қўшимча қилишича, Gripen тарқоқ тарзда операция ўтказиш учун жуда мос ва Украина учун тўғри танлов, бироқ унинг имкониятлари ҳам чекланган.
Gripen самолётлари кўринмаслик технологияси ва учиш масофаси бўйича Lockheed Martin’нинг F-35 самолётларидан орқада қолади.
Бироқ уларнинг муҳим устунликлари ҳам бор — оғир шароитларда ишлашга мўлжалланган, ишончли ва барқарор платформа ҳисобланади.