Линклар

Шошилинч хабар
01 Iyul 2026, Тошкент вақти: 22:25

Gallup: аксар россияликлар мамлакатда иқтисодий аҳвол ёмонлашганини айтмоқда

Россия аҳолисининг ярмидан кўпи ўз шаҳри ёки ҳудудида иқтисодий вазият ёмонлашаётганини айтмоқда.

2026 йил март–май ойларида Американинг Gallup тадқиқот компанияси ўтказган сўрови натижалари шундан далолат беради.

Сўров натижаларига кўра, респондентларнинг 56 фоизи турмуш даражаси ёмонлашаётганини билдирган — бу сўнгги 20 йилдаги айни мазмунда қайд этилган энг юқори кўрсаткич. 29 фоиз иштирокчи эса турмуш даражаси яхшиланаётганини айтган.

Шунингдек, россияликларнинг давлат институтларига ишончи ҳам сезиларли даражада пасайгани кўринган.

Бир йил ичида Қуролли кучларга ишонч 79 фоиздан 66 фоизга, ҳукуматга ишонч 67 фоиздан 53 фоизга тушган, демоқда тадқиқот муаллифлари.

Сайловларни адолатли, деб ҳисоблайдиганлар улуши 56 фоиздан 40 фоизга қисқарган. ОАВ эркинлиги даражасини ижобий баҳолаганлар эса бир йил ичида 59 фоиздан 34 фоизга пасайган.

XS
SM
MD
LG