Линклар

Шошилинч хабар
03 Iyul 2026, Тошкент вақти: 22:31

Тбилисида Ўзбекистон элчихонаси очилади. Мирзиёев Грузияга сафарини якунлади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Грузия Бош вазири Ираклий Кобахидзе Стратегик шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги декларацияни имзолади, 3 июль, 2026, Тблиси
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Грузия Бош вазири Ираклий Кобахидзе Стратегик шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги декларацияни имзолади, 3 июль, 2026, Тблиси

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Грузия бош вазири Ираклий Кобахидзе ўртасида Тбилисида бўлиб ўтган музокараларда икки томонлама муносабатларни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув якунларига кўра, Грузияда Ўзбекистоннинг элчихонасини очиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Президент матбуот хизмати маълумотига кўра, музокаралар тор доирада ҳамда икки мамлакат расмий делегациялари иштирокида ўтган.

Музокараларда Мирзиёев Ўзбекистон раҳбарининг Грузияга давлат ташрифи йигирма йилдан бери илк бор амалга оширилаётганини таъкидлаб, бу ташриф икки давлат муносабатларини янги босқичга олиб чиқиши мумкинлигини қайд этган.

Шунингдек, икки давлат расмийлари Ўзбекистон юкларини ташишда Грузиянинг Поти ва Батуми портлари имкониятларидан янада фаол фойдаланиш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратгани айтилди.

Мирзиёев Боку–Тбилиси–Карс темирйўли ишга туширилганини олқишлаб, мазкур йўналишни қурилиши режалаштирилаётган Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон темирйўли билан боғлаш имкониятларини ўрганишни таклиф қилган.

Шунингдек, Ўзбекистон ва Грузия ўртасида қўшма Инвестиция жамғармасини ташкил этиш режаси ҳам эълон қилинди. Томонлар ўзаро савдо ҳажмини 1 миллиард долларга етказишни мақсад қилгани хабар қилинди.

Расмий маълумотларга кўра, 2024 йилда икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 270 миллион долларни ташкил этган. Жорий йилнинг дастлабки ойларида эса бу кўрсаткич 100 миллион доллардан ошгани айтилди.

XS
SM
MD
LG