Линклар

Шошилинч хабар
06 Iyul 2026, Тошкент вақти: 22:17

Киев яна кенг кўламли ҳужумларга учради, камида 10 киши ўлди

6 июль тонгида Киевдаги манзара, 2026
6 июль тонгида Киевдаги манзара, 2026

6 июль куни тонгда Россия қўшинлари Украина пойтахти Киевга ракета ва дронлар билан навбатдаги ҳужумни амалга оширди.

Расмий маълумотларга кўра, камида 10 киши ҳалок бўлган, 46 киши яраланган. Жабрланганлар орасида болалар ҳам бор.

"Бу ҳудудга аввал ҳам зарбалар берила бошлаганида, биз умумий йўлакда паноҳ топадиган бўлгандик. Қўшнилар билан ўша ерда ўтирардик. Бу сафар ҳам ўша жойда эдик. Кейин эса зарба берилди", дейди киевлик Александра.

Гувоҳларнинг айтишича, пойтахтда тонг саҳарда бир неча кучли портлаш овозлари эшитилган ва ҳаво ҳужумидан огоҳлантирувчи сиреналар янграган. Мамлакатнинг бошқа шаҳарларида ҳам келаётган ракеталар хавфи ҳақида огоҳлантиришлар берилган.

Reuters мухбирлари Киев ва унинг атрофида қатор кучли портлашлар содир бўлганини хабар қилди. Уларнинг маълум қилишича, шаҳар осмонида Россия дронларини йўқ қилишга уринган ҳаво мудофаа тизимлари фаол ишлаган.

Киев шаҳар ҳарбий маъмурияти раҳбари Тимур Ткаченко Telegram орқали тарқатган маълумотда, ҳужум натижасида камида етти киши ҳалок бўлгани, 24 киши эса жароҳатланганини билдирди.

Россиянинг Украинага қарши ракета ва дрон ҳужумлари сўнгги ҳафталарда кучайган бўлиб, Киев ҳамон асосий нишонлардан бири бўлиб қолмоқда. Украина расмийлари сўнгги ҳужумлар асосан аҳоли истиқомат қиладиган ҳудудларга катта зарар етказаётганини билдирмоқда.

XS
SM
MD
LG