Линклар

Шошилинч хабар
06 Iyul 2026, Тошкент вақти: 22:14

ОАВ: Трамп НАТО саммити доирасида Украина президенти Зеленский билан учрашади

АҚШ президенти Доналд Трамп
АҚШ президенти Доналд Трамп

АҚШ президенти Доналд Трамп бу ҳафта Туркияда бўлиб ўтадиган НАТО саммити доирасида Украина президенти Владимир Зеленский билан учрашади.

Оқ уй маълумотига кўра, Трамп НАТО саммитида иштирок этиш учун сешанба куни Туркияга етиб боради. Унинг дастлабки учрашуви саммит мезбони — Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан бўлиб ўтади.

Шунингдек, Трамп Сурия президенти Аҳмад аш-Шараа билан ҳам музокара ўтказиши ва журналистлар учун матбуот анжумани ташкил қилиши режалаштирилган.

Президент сафари ҳақида журналистларга махфийлик шарти билан маълумот берган америкалик расмийнинг айтишича, Трамп ва Зеленский чоршанба куни Украинадаги урушни тугатиш имкониятларини муҳокама қилади.

"Сўнгги бир неча ой ичида фронт чизиғидаги вазият амалда музлаб қолди ва ҳеч бир томон сезиларли ютуққа эриша олмаяпти", деди расмий.

Унинг таъкидлашича, Трамп урушни тўхтатиш бўйича янада фаол ҳаракат қилиш зарур деб ҳисобламоқда.

"Президент бу можарони тўхтатиш учун шошилинч заруратни ҳис қилмоқда", деди у.

Расмийнинг қўшимча қилишича, Трамп НАТОга аъзо давлатлар раҳбарларини ҳам мудофаа харажатларини оширишга чақирмоқчи. Бу масала альянс саммити кун тартибидаги асосий мавзулардан бири бўлиши кутилмоқда.

XS
SM
MD
LG