Линклар

Шошилинч хабар
14 Iyul 2026, Тошкент вақти: 04:40

ЕИ: Россияга қарши санкциялар рўйхатига яна 250 шахс ва ташкилот кириши мумкин

10 июл куни Европа Иттифоқи Россияга қарши 21-пакет санкциялар бўйича келишувга эриша олмади ва муҳокамалар давом этиши айтилди.

ЕИ раҳбариятига кўра, санкциялар рўйхатига яна 250 шахс ва ташкилот киритилиши мумкин.

- Биз 250 та номни рўйхатга киритиш бўйича келишувга эришишга умид қиляпмиз. Шу билан бирга, ҳали келишув бўлмаган 21-пакет санкциялар устида ҳам ишлаяпмиз. Бу ҳозиргача амалга оширганимиз энг йирик рўйхатдир. Бу, шунингдек Россиянинг сўнгги пайтларда тинч аҳолига қарши амалга оширган ҳужумларига жавоб ҳисобланади, - деди Европа Иттифоқи ташқи сиëсат бўйича олий вакили Кая Каллас.

Европа комиссияси президенти Урсула фон дер Ляйен Россияга қарши 21-пакет санкциялар барча аъзо давлатларга тақдим этилганини айтган.

У асосан энергетика, молиявий хизматлар ва балиқчилик каби соҳаларни қамраб олади.

Европа Иттифоқидаги манбанинг маълум қилишича, томонлар ўртасидаги келишмовчилик, асосан Россия нефти учун нарх чегараси, Украина можароси бошланганидан бери Россия қуролли кучларида хизмат қилган шахсларнинг ЕИга киришига чекловлар ва санкция қўлланадиган айрим ташкилотлар ҳамда шахслар рўйхати билан боғлиқ масалалар атрофида юзага келган.

ЕИ тартиб-қоидаларига кўра, санкцияларнинг янги пакети кучга кириши учун барча 27 аъзо давлат томонидан бир овоздан маъқулланиши керак.

XS
SM
MD
LG