Линклар

Шошилинч хабар
17 Iyul 2026, Toshkent vaqti: 02:13

Литва президенти: Россия ҳужум режалаётгани ҳақида разведка маълумотлари бор

Литва президенти Гитанас Науседа
Литва президенти Гитанас Науседа

Литвада Россия инфратузилма объектларига ҳужумлар режалаштираётгани ҳақида разведка маълумотлари мавжуд.

Бу ҳақда Литва президенти Гитанас Науседа 15 июль куни эълон қилинган интервюсида маълум қилди. Унга кўра, шу сабабли энергетика ва транспорт объектлари атрофида хавфсизлик чоралари кучайтирилади.

Науседа BNS ахборот агентлигига берган интервюсида ҳужумлар қачон ёки қаерда амалга оширилиши режаланаётгани ҳақида, шунингдек, Литванинг бевосита нишонлигини кўрсатувчи маълумотлар йўқлигини айтди.

- Булар муҳим инфратузилмага жисмоний зарар етказишга қаратилган турли хил зарба чоралари бўлиши мумкин. Албатта, булар, махсус хизматларимиздан келаётган сигналлардир. Улар аниқ жой ёки вақтни кўрсатмайди, чунки буни аниқлашнинг ўзи имконсиз — қарши томон режалаштириш жараёнини ҳали якунламаган бўлиши мумкин, - деди Литва президенти Гитанас Науседа.

Литва — НАТО аъзоси бўлиб, Россиянинг Калининград эксклави ҳамда Москванинг иттифоқчиси Беларус билан қуруқлик чегараларига эга. У Россиянинг Украинага босқини бошланган 2022 йилдан буён мудофаа харажатларини уч бараварга оширди.

Қўшни Польша ҳам шу ой бошида Ғарб разведка хизматлари унинг ҳудуди ва Болтиқбўйи давлатларига қарши эҳтимолий Россия ҳужумлари хавфидан хавотир билдираётганини маълум қилган эди.

2025 йил ноябрь ойида Украинага олиб борадиган темир йўл йўналишларидан бирида портлаш содир бўлиб, Польша темир йўл излари зарар кўрган. Ўшанда Польша ҳукумати буни "мисли кўрилмаган диверсия ҳаракати" деб атаган эди.

Москва Украина ташқарисидаги давлатларга қарши диверсия ва бошқа ҳужумларни режалаштириш ёки амалга ошириш ҳақидаги айбловларни мунтазам равишда рад этиб келади ва бундай хабарларни Россияга қарши тарғибот кампаниясининг бир қисми деб ҳисоблайди.

XS
SM
MD
LG