Линклар

Шошилинч хабар
25 Iyul 2026, Toshkent vaqti: 01:04

ЕИ Кенгаши Россияга қарши 21-санкциялар пакетини қабул қилди

Иллюстратив сурат
Иллюстратив сурат

Европа Иттифоқи Кенгаши Россияга қарши 21-санкциялар пакетини қабул қилди. Рўйхатга 48 жисмоний шахс ва 170 та юридик шахс қўшилди.

Бу охирги тўрт йил ичида бир пакет доирасида энг кўп янги номлар киритилган санкция ҳисобланади.

Шунингдек, Европа Иттифоқи 94 та банк ва йирик молиявий ташкилотнинг активларини музлатди ҳамда яна 33 та Россия кредит муассасасига нисбатан транзакцияларга тақиқни кенгайтирди.

Санкциялар нефть соҳасидаги 18 та ташкилот ва бир шахсга ҳам жорий этилди. Улар қаторида Россиядаги учта нефтни қайта ишлаш заводи, Беларусдаги йирик НҚИЗ, Беларус нефт маҳсулотларини Россия ичида сотувчи компания ва Россия нефтини қайта ишлайдиган Грузия заводи бор. Шунингдек, бешта нефть трейдери ҳам чекловларга тушди.

Европа Иттифоқи Россиянинг ҳарбий-саноат мажмуаси билан боғлиқ 56 шахс ва компанияга қарши санкциялар жорий қилди. Уларнинг аксарияти узоқ масофага учувчи дронлар ишлаб чиқариш соҳасига тегишли.

Янги чекловлар Россия ҳарбий тарғиботини тарқатганликда айбланаётган саккиз шахсга нисбатан ҳам қўлланади. Шунингдек, украин ҳарбийлари, жумладан ҳарбий асирларга нисбатан қийноқ, қатл ва жасадларни таҳқирлашда айбланаётган генерал-майор ҳам санкциялар рўйхатига киритилди.

Бундан ташқари, янги санкциялар пакети Россия томонида жанг ҳаракатларида қатнашган шахсларга нисбатан виза тақиқини жорий этиш учун асос бўлади. Бу қарорнинг кучга кириш санасини Кенгаш кейинроқ белгилайди.

XS
SM
MD
LG