Линклар

Шошилинч хабар
25 Iyul 2026, Toshkent vaqti: 01:04

Россельхознадзор Арманистондан кирадиган сут маҳсулотларини чеклашини билдирди

Иллюстратив сурат
Иллюстратив сурат

Россельхознадзор 27 июлдан бошлаб Арманистондан Россияга сут маҳсулотлари олиб киришга чеклов қўйишини маълум қилди.

Баёнотда айтилишича, 14–21 июль кунлари Россия мутахассислари Арманистон сутни қайта ишлаш корхоналарида «2023–2024 йилларда қайд этилган қоидабузарликларни аниқлаган».

Идорага кўра, булар маҳсулотлар кузатув тизими, хомашё ва тайёр маҳсулотлар учун ветеринария ҳужжатлари, кириб келаётган хомашёни ветеринария-санитария экспертизасидан ўтказиш ҳамда ишлаб чиқариш назорати билан боғлиқ қоидабузарликлардир.

«Бу - Арманистон қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари фаолиятини назорат қилишни уддалай олмаётганини яна бир бор тасдиқлайди, бунга 2019 йилдаги ҳукумат ислоҳотлари оқибатлари ҳам сабаб бўлган», дея қўшимча қилди Россельхознадзор.

Арманистон томони ҳозирча Россия идорасининг баёнотига изоҳ бермаган.

Аввалроқ Россия Арманистондан келтириладиган сабзавот, мева, гул, алкоголь маҳсулотлари, сув ва балиқ маҳсулотларини чеклаган эди.

Бу чекловлар Бош вазир Никол Пашиняннинг мамлакатни Европа Иттифоқига яқинлаштириш режалари ҳақидаги баёнотлари фонида қабул қилинганди.

XS
SM
MD
LG