Линклар

Шошилинч хабар
28 Iyul 2026, Toshkent vaqti: 01:34

АҚШ вакили: Эрон масаласида Трамп яна дипломатияга имкон бермоқда

Эрон давлат оммавий ахборот воситалари хабарларига кўра, 27 июль куни эрталаб Эрон Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси (IRGC) Форс кўрфазидан чиқиб кетаётган олти кеманинг Ҳормуз бўғози орқали ўтишига тўсқинлик қилган.

"Бугун эрталаб, 27 июль, душанба куни, олтита қоидабузар кема навигация ва жойлашув тизимларини ўчирган ҳолда... Ҳормуз бўғозининг жанубидаги ноқонуний ва хавфли йўлак орқали ҳаракатланишни режалаштирган эди", деб ёзди Эрон Телерадио корпорацияси (IBA) ўзининг Telegram-каналида.

Хабарда Ҳормуз бўғозининг Уммон соҳили яқинида жойлашган жанубий қисми назарда тутилган.

Уммон бу ҳудуд халқаро сув йўлларидан фойдаланиш қоидаларига бўйсунишини таъкидлайди. Эрон эса кемалар IRGC белгилаган йўналиш бўйича ҳаракатланиши кераклигини талаб қилмоқда.

АҚШ ва Эрон ўртасида Ҳормуз бўғозида устидаги зиддият ўтган дам олиш кунлари бироз сусайгани кузатилди.

АҚШнинг БМТдаги вакили Fox News телеканалига жавобан, президент Трамп дипломатияга яна бир имконият бермоқда, деди.

Шу билан бирга АҚШ ҳарбийлари Эронга қарши денгиз блокадаси тўлиқ кучда қолаётганини маълум қилди.

Бироқ бошқа ҳудудларда тўқнашув кучайди. Шанба куни Эрон билан иттифоқдош Ямандаги ҳусийлар Саудиянинг энергетика объектларига зарба берганини маълум қилди.

Кемалар ҳаракатини кузатиш маркази маълумотларига кўра, Боб ал-Мандаб бўғози орқали кема қатнови камайган. Бу вазият Ҳормуз бўғозидаги алоҳида узилишлар ортидан юзага келган қўшимча муаммоларни кучайтирмоқда.

Kpler кузатув марказининг маълум қилишича, 26 июль куни Боб ал-Мандаб бўғози орқали 11 та юк кемаси ўтган, бу сўнгги бир неча ойдаги энг паст кўрсаткичдир.

XS
SM
MD
LG