Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов вафот этганига 10 йил тўлди. Унинг ўлимидан сўнг мамлакатда ҳокимият тинч ва расман конституциявий йўл билан алмашди, 13 йил бош вазир бўлган Шавкат Мирзиёев президентликка сайланди.
Ўтган ўн йил ичида Ўзбекистон ташқи дунёга очилди, қўшни давлатлар билан муносабатларини яхшилади, хорижий инвестициялар ҳажмини оширди ва иқтисодиётини кенгайтирди. Аммо оддий ўзбекистонликлар ҳаётида нималар ўзгарди? Сиёсий эркинликлар, коррупция ва непотизм, миграция, турмуш даражаси ҳамда инсон ҳуқуқлари борасида мамлакат қанчалик илгарилади? Қайси соҳалар ўзгаришсиз қолди ёки вазият ортга кетди?
Бу саволларни тарихчи, доцент Дилором Ҳамроева ҳамда сиёсий таҳлилчи, ижтимоий фанлар доктори Хуршид Хабиб билан муҳокама қилдик. Дастурда, шунингдек, жамоат фаоллари ва таҳлилчилар Обид Мамадалиев, Хидирназар Оллоқулов ва Нигора Ҳидоятованинг фикрлари билан танишасиз.
Каримов мероси, Мирзиёевнинг ўн йиллик бошқаруви ва Ўзбекистон қайси йўналишда кетаётгани ҳақидаги давра суҳбатини YouTube’да томоша қилинг:
👉 [Видеони томоша қилиш — YouTube ҳаволаси]
Форум