Линклар

14 декабр 2017, Тошкент вақти: 09:30

Резюме

Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Ўзбекистондаги ва хориждаги ватандошлар саволларига 5 июл куни Тошкент вақти билан соат 14.00 дан 16.00 га қадар жавоб беради. Озодликнинг жонли блогига Комиловга берилиши мумкин бўлган саволларни жамлаймиз. Шунингдек, саволларга қўшиб, ўз ҳикояларингизни ҳам йўллашингиз мумкин. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com

14:40 9.6.2017

Мулоқотда кимлар қатнашади?

Мулоқотда вазир Абдулазиз Комиловдан ташқари Ўзбекистоннинг хориждаги элчихоналари ва бош консулхоналари раҳбарлари иштирок этади.​

Мулоқот доирасида Ўзбекистон ва чет эл оммавий ахборот воситалари вакиллари қаршисида ватандошларнинг ТИВ фаолияти билан боғлиқ долзарб муаммолари кўриб чиқилади.

14:40 9.6.2017

Қандай саволлар қабул қилинмайди?

Мулоқотда:

аноним хатлар,

одобсизлик мазмунидаги мурожаатлар (уятсиз ёхуд ҳақоратли иборалар, мантиқ ва маъноси бўлмаган таклифлар ва бошқалар),

мурожаат матнида тушунарсиз қисқартиришлар мавжуд бўлган,

таркибида аниқ аризалар, шикоятлар ёки таклифлар бўлмаган мурожатлар кўриб чиқилмайди.

Мурожаатлар бугундан бошлаб тадбир якунланганига қадар – 2017 йилнинг 5 июл куни Тошкент вақти билан соат 16.00 гача қабул қилинади.

14:38 9.6.2017

Саволларни қандай бериш мумкин?

Ташқи ишлар вазирлигига кўра, тўғридан тўғри мурожаат қилиш имконига эга бўлмаган ватандошлар саволларини матн, аудио ва видео кўринишида йўллаши мумкин.

Бунинг учун Ташқи ишлар вазирлигининг виртуал қабулхонасига

мулоқот@тив.уз расмий электрон манзилига

ТИВнинг "Фаcебоок"даги расмий саҳифасига

Вазирликнинг "Телеграм”даги каналига олдиндан жўнатишлари мумкин.

14:28 9.6.2017

Мулоқот қачон бўлади?

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов мулоқот қарийб бир ойдан сўнг 5 июл, чоршанба куни Тошкент вақти билан соат 14.00 дан 16.00 гача бўлиб ўтади.

Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, 2 соатлик мулоқот видеоконференция шаклида бўлади.

Қолганини юкланг

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG