Линклар

Шошилинч хабар
03 октябр 2024, Тошкент вақти: 23:02

“Абу Сахий” билан юборилган товарлар киритилмаслиги мумкин"


"Абу Сахий" ширкати Ўзбекистон марҳум президентининг кенжа қизи Лола Каримова-Тиллаеванинг эри Тимур Тиллаевга қарашли.
"Абу Сахий" ширкати Ўзбекистон марҳум президентининг кенжа қизи Лола Каримова-Тиллаеванинг эри Тимур Тиллаевга қарашли.

“Абу Сахий” ширкатининг Хитойдаги офиси ходими юборилган товарлар Ўзбекистон ҳудудига киритилмаëтгани боис¸ юк қабул қилиш тўхтатилгани¸ юборилган молларнинг эса ҳамон ўзбек-қирғиз чегарасида қолаëтганини айтди. Озодлик билан суҳбатда Қирғизистон Божхона хизмати расмийси бу юкларнинг номаълум муддатда чегара зонасида қолаëтгани¸ улар тақдири Ўзбекистон томони қарорига боғлиқ эканини билдирди.

“Абу Сахий” келажаги савол остида қолган

Ўзбекистонлик йирик тадбиркорнинг Озодликка айтишича¸ Хитой¸ Туркия ва бошқа давлатлардан “Абу Сахий” ширкати орқали товар импорт қилиш истиқболи савол остида қолмоқда.

“Абу Сахий” энди умуман ишламаслиги¸ ширкат бошқа фаолият турига ўтиши мумкин. Ҳозир “Дўстлик”да камида 17 фура мол турибди¸ бу фуралар¸ Хитой ва Туркиядаги “Абу Сахий” офислари қабул қилган бошқа товарлар Ўзбекистонга умуман киритилмаслиги мумкин. Бунақа бўлса¸ "Абу Сахий" дан кўпроқ¸ у орқали мол юборганлар куйиб қолади”¸ деди Тошкент ҳукуматидаги “Абу Сахий”га нисбатан ўзгараëтган муносабатни яқиндан кузатаëтган тадбиркор.

“Абу Сахий” ширкатининг Хитойдан товар юбориш билан шуғулланиб келган офисларидан бири хизматчиси¸ Ўзбекистонга юборилган юклар тақдири ҳамон қоронғулигича қолаëтганини эътироф қилди.

“Ҳозир ўзбекистонлик бошлиқларнинг бари Тошкентга кетган. Ўша ердан туриб нима бўлаëтганини билишмоқчи¸ лекин билолмаяпти. Биз ҳам¸ Тошкентдаги бошлиқларимиз ҳам ҳеч нарса билмаймиз. Бу ерда (Хитойда – таҳр.) юк умуман олмай қўйдик¸ юборганларимиз чегарадан (Ўзбекистон-Қирғизистон чегараси назарда тутилмоқда – таҳр.) ўтказилмаганидан кейин¸ янги юк олгандан нима фойда”¸ деди “Абу Сахий”нинг Хитойдаги офисида ишловчи маҳаллий хизматчилардан бири.

“Абу Сахий” моллари ортилган фуралар Қирғизистон стоянкасида чегара очилишини кутмоқда

Қирғизистон Давлат божхона хизмати матбуот котиби Жаманак Мусурканов¸ Озодлик билан суҳбатда “Абу Сахий” юкларининг ўзбек-қирғиз чегара зонасида тўпланиб қолганини тасдиқлади.

- Хитойдан Ўзбекистонга Қирғизистон орқали юк ташувчи транспорт компанияси (“Абу Сахий” назарда турилмоқда – таҳр.) чегара очилгунга қадар номаълум муддатга ўз молларини Қирғизистон ҳудудида сақлаб туришни сўраб¸ расман мурожаат қилган ва юк машиналарини стоянкага қўйиб қўйган. Қирғизистон Божхона Кодексининг 170-моддасига мувофиқ¸ бундай вазиятда транзит юклари учун ҳеч қандай тўлов олинмайди. Ўзбекистон чегарасини очишини кутиб турган фуралар сонини “Абу Сахий”нинг ўзидан сўраб кўринг¸ менда бу маълумот йўқ¸ деди Қирғизистон Божхона хизмати матбуот котиби 10 февраль куни Озодлик билан суҳбатда.

Ўзбек тадбиркорлари “Абу Сахий”сиз товар олиб келиш йўлларини қидирмоқда

Озодлик 10 феврал куни суҳбатлашган Тошкентдаги йирик улгуржи бозорларда савдо қилувчи айрим тадбиркорлар¸ “Абу Сахий” орқали юборилган товарлар ўз қўлларига тегишидан умидини узиб¸ товар олиб келишнинг муқобил йўлларини излашга киришганини айтди.

“Бизнинг бозорда ҳали ëпилган дўконни кўрмадиму¸ лекин арендаси жудаям қиммат шаҳар марказидаги гипермаркетлардаги дўконлар ëпилаëтганидан хабарим бор. Аренда пули¸ налог отнинг калласидек. Товар келмаганидан кейин¸ сотадиган ҳеч нарсаси қолмаяпти кўпчиликнинг. Шунга ҳамма йўл қидираяпти. Ëнимиздаги дўкончи таможняга бориб келди бугун. Унга Хитойдан қайси товарни олиб келса¸ растаможкаси қанча бўлишини аниқ ҳисоблаб беришибди. Энди ўзим олиб келиб¸ растаможка қилиб¸ ҳаммасини расмийлаштириб сотаман¸ тирикчиликка яраша бир нарса қолар¸ деб келди. Биз ҳам келаси ҳафта таможняга бориб¸ шунақа ҳисоб-китобини олмоқчимиз. Агар растаможкадан кейин ҳам бозор кўтарадиган мол бўлса¸ олиб келамиз¸ бўлмаса¸ ўзимизнинг товарларга ўтамиз. Лекин улар ҳам қиммат¸ сифати эса паст¸ шу пайтгача харидоргир бўлган эмас¸ дейди Тошкент бозорларидан бирида “Абу Сахий” орқали олиб келинган Хитой моллари билан савдо қилиб келган тадбиркорлардан бири.

“Абу Сахий” инкор қилади

“Абу Сахий” ширкати Ўзбекистон марҳум президенти Ислом Каримовнинг куëви Тимур Тиллаевга тегишли ва унинг адвокати Озодликка 17 январь куни йўллаган жавобида ўз мижози ширкати фаолиятининг текширилаëтгани¸ хусусан Хитой¸ Туркия ва бошқа давлатлардан товар олиб киришнинг тўхтаб қолганига оид хабарларни инкор қилди.

“Абу Сахий” ўзбек расмийлари томонидан текширилаëтгани йўқ ва унга қарши ҳеч қандай айб илгари сурилгани ҳам йўқ. Байрамлар мавсуми муносабати билан бизнес кўлами кейинги пайтларда қисқарди¸ лекин бу ноодатий ҳол эмас; бу ҳол ҳар йил шу пайтда кузатилади. “Абу Сахий” ўз фаолиятини одатий тартибда давом эттирмоқда”¸ деган эди Тилалевларнинг АҚШдаги адвокати ўз ëзма жавобида.

Агар сиз ҳам "Абу Сахий" мижозларидан бўлсангиз¸ ëки бу ширкат фаолияти билан боғлиқ жараëнларга алоқангиз бўлса¸ ўзингизда мавжуд маълумотларни¸ юк келиши тўхтаб қолгани сизнинг иш ва ҳаëтингизга қандай таъсир кўрсатаëтгани ҳақидаги тафсилотларни Озодликка Telegram, WhatsApp, Facebook орқали юборишингиз мумкин. Озодлик шахсингиз сир сақланишини кафолатлайди.

XS
SM
MD
LG