Линклар

Шошилинч хабар
24 апрел 2024, Тошкент вақти: 00:25

Афғон қўшиқчиси Арёна Сайид: Таҳдидларга қарамасдан, концертим бекор қилинмайди


Афғонистоннинг энг таниқли поп қўшиқчиси Арёна Сайид
Афғонистоннинг энг таниқли поп қўшиқчиси Арёна Сайид

Афғонистоннинг энг таниқли поп қўшиқчиси Арёна Сайид аёлларнинг саҳнага чиқиб хонандалик қилишига қарши радикаллар таҳдидларига қарамасдан, ўз хайрия концерт дастурини бекор қилмаслигини билдирди.

Озодлик радиоси билан суҳбатда Сайид Қобулда бўлиб ўтадиган концерт режалаштирилгандек ўтказилишини айтди.

“Саҳнага чиқиш қароримдан қайтганим йўқ. Афғонистонликларга қувонч бағишлашга, вақтлари мароқли ўтишига ҳисса қўшишга, қарашларини ўзгартиришга, бир-икки соатга бўлса-да, ташвишларини унутишларига ҳисса қўшишга ҳаракат қиламан”, деди қўшиқчи.

Концерт 19 августга, Афғонистон ўз мустақиллигини нишонлайдиган кунга белгиланган. Мамлакат 1919 йил кўп хотинлиликка ҳамда паранжига қарши курашган Омонуллахон етакчиликда мустақилликка эришган.

Ўта консерватив Афғонистонда аёлларнинг саҳнага чиқиб қўшиқ куйлашига кўпчилик эътироз билдиради. Сайиднинг ғарбликларга хос кийиниши, либерал қарашлари ҳамда феминистик изоҳлари туфайли унга жуда кўп таҳдид қилишади.

Сайид пушту ҳамда дари тилларида куйлайди. Қўшиқча Қобулда туғилган, 8 ёшида шаҳарни тарк этган. Ҳозирда Лондон шаҳрида яшайди.

Озодлик билан суҳбатда Сайид Афғонистонда аёллар эркинлиги оғир аҳволда эканлигини айтди.

Расмийлар Сайидни танқид қилишига қарамасдан, қўшиқчи катта шуҳрат қозонган бўлиб, унинг қўшиқ видеоларини миллионлаб одам кўради.

Сайиднинг айтишича, унинг ватанига бўлган муҳаббати ва мамлакатни бирлаштириш истаги ҳеч қачон сўнмайди.

Қўшиқчи концертдан тушган маблағ мамлакат шимолида амалга оширилган ҳужумлар туфайли уйини тарк этган оилаларга берилишини айтди.

“Табиийки, мени қўллаб-қувватлаётганлардан жуда миннатдорман ва бу учун ҳар сония Худога раҳмат айтаман”.

“Концертга қаршиларга келадиган бўлсак, улардан хавотирда эмасман. Айтмоқчиманки, зўр бериб ҳаракат қилсалар-да, зўрға 40-50 одам тўплашди. Бу ҳеч нарса эмас. Афғонистонда 36 миллион одам яшайди. Уларнинг аксари мен билан эканлигини биламан”, деди қўшиқчи.

XS
SM
MD
LG