Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 16:29

Афғонистонлик куёвлар мобил телефонлари орқали Тожикистондан келин топмоқда


Афғонистон билан чегарада қўлланиладиган тожик сим-картлари кўп ҳолларда афғонларига Панж дарёсининг нариги соҳилидан ёр ёки дўст топишга ёрдам бермоқда.

Икки йил муқаддам Қундуз вилоятининг Имомсоҳиб туманида истиқомат қилувчи 35 ёшли Омонулло Ҳусайни шу тариқа ўзининг бўлажак турмуш ўртоғи билан танишган эди. Тожикистон билан чегарада жойлашган Имомсоҳиб туманида афғон телефонлари айрим тожик мобил компанияларнинг сигналларини тутиб олади ва шу сабабли улар қўшни давлат сим-картларидан фойдаланишади.

Озодлик радиоси тожик хизматининг маълум қилишича, шу кунда Афғонистоннинг Тожикистонга чегарадош Таҳор, Қундуз ва Бадахшон вилоятлари аҳолиси қўлида тожик мобил алоқа ширкатларига тегишли 55 мингта сим-карт мавжуд.

Бир куни Ҳусайни ўнлаб рақамларни теради ва телефоннинг у томонидан аёл кишининг ёқимли овозини эшитади. Ўшанда у бу қўнғироқ ўз тақдирини ўзгартириб юборишини билмаган эди. Унинг рафиқаси ҳам 35 ёшда бўлиб, Тожикистонинг Фархор туманида истиқомат қилган. Омонулло Ҳусайни у билан телефон орқали ўтган йилнинг 16 январида куни гаплашди. «Аввалига аёл мени Тожикистондан қўнғироқ қилаётибди ва ҳазилашаяпти деб ўйлаган. Кейинчалик Viber орқали мулоқот қила бошладик. Бир неча ойдан кейин турмуш қурдик», -дейди суҳбатдош.

Унинг сўзларига қараганда, Афғонистонда уйланиш қимматга тушади. «Менинг ҳамқишлоқларим тўй учун 10-15 минг доллар сарфлашади. Бироқ мен рафиқам учун 5 минг долларга уй сотиб олишга қарор қилдим ва биз муносабатларимизни қонунийлаштирдик», - дейди Омонулло.

Расмий маълумотларга кўра, 2016 йилда Омонулло сингари Афғонистоннинг 30 дан ортиқ фуқароси тожик қизларига уйланган. Улар асосан чегара ҳудудларида истиқомат қилувчилар бўлиб, уларнинг 10 га яқин бўлажак турмуш ўртоқлари билан телефон орқали танишган.

Бадахшон вилояти маъмурияти матбуот котиби Некмаҳмад Назари 16 январь куни 6 та туман аҳолиси Тожикистон мобил операторлари хизматидан фойдаланишларини тасдиқлади. «Биз тожик сим-картларидан фойдаланишдан бирор бир ёмонлик кўрмаймиз, ахир афғонистонлик аҳоли Тожикистон бюджетини тўлдирмоқда-ку», -деди Назари.

XS
SM
MD
LG