Линклар

Шошилинч хабар
27 май 2022, Тошкент вақти: 06:06

Al Jazeera “Россия олиб кетишдан бош тортаётган” рус ҳарбийларининг жасадларини кўрсатди (ВИДЕО)


Қатардаги Al Jazeera телеканали Украинада ҳалок бўлган рус аскарлари жасадларини кўрсатди. Лавҳада рус аскарлари жасади билан тўлган вагон-рефрижератор акс этган.

Тасвирда жасадлар Россия ҳарбийлари кийимида ва Россияда ишлаб чиқарилган бронежилетларда эканини кўриш мумкин. Бундан ташқари жасадларнинг кийимларида Россия ҳарбий белгилари мавжуд. Жасадлар ёнидан қимматбаҳо олтин тақинчоқлар ҳам топилган.

Al Jazeera телеканалининг таъкидлашича, репортаж Киев вилоятида тасвирга олинган. Телеканалнинг иддао қилишича, вагон-рефрижераторларда Россия томони олиб чиқиб кетмаган рус ҳарбийларининг жасадлари сақланмоқда.

Аввалроқ Украина расмийлари, Халқаро Қизил Хоч ташкилоти вакиллари ва Украина темир йўллари ширкати раҳбари “Настояшчее время” телеканалига махсус вагон-рефрижераторларда сақланаётган рус аскарлари жасадларини олиб чиқиб кетиш таклифи билан Москвага бир неча маротаба мурожаат қилганлари, аммо Россия бу таклифга жавоб қайтармагани ва жасадларни олиб чиқиб кетишдан бош тортгани тўғрисида сўзлаб берган эдилар.

Россия Мудофаа вазирлиги сўнгги марта 25 март куни Украинадаги талафотлари тўғрисида маълумот берган. Ўшанда Украинада 1351 ҳарбий ўлгани ва 3825 аскар яралангани билдирилган.

Украина эса 9 май ҳолатига кўра, Россия аскарларидан камида 25 650 нафари ҳалок бўлгани ва яраланганини билдирган.

XS
SM
MD
LG