Линклар

Шошилинч хабар
13 декабр 2019, Тошкент вақти: 08:11

Ўшда журналист Алишер Соиповни хотирлаш маросими бўлиб ўтди (АУДИО)


Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида 24 октябрь куни бундан 10 йил муқаддам отиб кетилган таниқли журналист Алишер Соиповнинг хотирлаш маросими бўлиб ўтди.

Журналист яшаган хонадонда бўлиб ўтган маросимда унинг собиқ ҳамкасблари, инсон ҳуқуқлари фаоллари ва яқинлари иштирок этди.

Алишер Соипов яшаган уйнинг бир хонаси хотира музейига айлантирилди.

Хона музейидан журналистнинг шахсий ашёлари ва иш қуроллари ўрин олган.

Алишер Соиповнинг укаси Шоҳрух йиғилганларга марҳум номини абадийлаштириш мақсадида қирғизистонлик ёш журналистлар учун мукофот таъсис режалари борлигини айтди.

Шоҳрух Соипов: Акамнинг қотили ҳалигача топилмади
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:26 0:00
Бевосита линк

Маросимда Алишер Соипов асос солган "Сиёсат" газетасининг журналист ҳаёти ва ижодига бағишланган махсус сони тарқатилди.

26 ёшли Алишер Соипов 2007 йилнинг 24 октябрь куни Ўшдаги Масалиев кўчасида отиб кетилганди.

Журналистнинг қотиллари ҳалигача топилмаган.

Алишер Соипов Америка Овози, Озодлик, ВВС, Maшҳад радиолари, “Фарғона.Ру” ахборот агентлиги билан ҳамкорлик қилиб, Фарғона водийсидаги сиёсий, диний, хавфсизлик, инсон ҳуқуқлари мавзусидаги воқеаларни ёритиб келган.

25 ёшида у “Сиёсат” ҳафталик газетасини таъсис этганди.

Қирғизистон жанубида тарқатилган бу газетанинг Ўзбекистонда ҳам муштарийлари бор эди.

Таҳлилчилар Алишернинг ўлимини унинг касбий фаолияти билан боғлашади.

Буюртма қотиллик изи қўшни Ўзбекистонга бориб тақалиши мумкинлигини Қирғизистон ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳам рад этган эмас.

XS
SM
MD
LG