Линклар

Шошилинч хабар
29 май 2020, Тошкент вақти: 00:47

Amnesty International: Сурия ҳукумати кучларининг Россия қўшини билан ҳужумлари “ҳарбий жиноятларидир”


Суриянинг “Оқ дубулғалар” кўнгиллилар гуруҳи ҳукуматнинг Ариҳа шаҳрига ҳаво ҳужуми уюштиргани хабар қилингандан сўнг харобалар орасидан чиқариб олган жасадни кўтариб кетмоқда. Ариҳа “Amnesty”нинг ҳисоботида келтирилган жойлардин биридир. (Озодлик архивидан)

Amnesty International Сурия шимоли-ғарбида мамлакат ҳукумати билан Россия қўшинлари сўнгги бир йил давомида амалга оширган 18 та ҳужумни расман қайд этганини маълум қилди. Халқаро ташкилот бу ҳужумларни ҳарбий жиноятларига тенглаштирди

Инсон ҳуқуқи ҳимояси ташкилотининг 10 майда эълон қилинган ҳисоботида билдирилишича, Идлибда ёки исёнчилар истеҳкомига яқин ҳудудлардаги тиббий муассасалар ва мактабларга 2019 йил майидан 2020 йил февралигача 18 та ҳужумни ё Сурия ҳукумати ва ёки унинг иттифоқчиси уюштирган.

“Amnesty International” берган маълумотга кўра, ушбу ҳужумлар ҳалқаро ҳуқуқ меъёрларини қўпол равишда бузиш ҳисобланади.

“Ушбу қонунбузарликлар ҳарбий жиноятларга тенгдир”, дейилади ҳисоботда.

Улар сирасига уч марта ердан ва икки марта Сурия ҳукумат қўшинларининг ёнилғи тўлдирилган бочкалар билан уюштирган ҳужумлари киради. Қолган 13 та ҳужум икки марта Сурия қўшинлари, 7 марта Россия қўшшинлари ва 4 марта Сурия ёки Россия қўшинларининг ҳаводан берган зарбаларидан иборат.

Ҳисоботга кўра, аксарият ҳужумлар 2020 йил январь ва февралида уюштирилган. “Amnesty International” маълум қилишича, сўнгги ҳужум “Суриянинг шимоли-ғарбида мухолифат қўл остидаги туманларда яшовчи тинч аҳолини даҳшатли аҳволга солиб қўйган”.

Декабрдан бери 500 дан ошиқ тинч аҳоли ўлдирилди ва 1 миллиондан ортиқ киши яшаб турган жойини ташлаб кетишга мажбур бўлди.

Ҳукуматга мухолиф гуруҳлар назорат қилиб турган сўнгги ҳудуддаги вазият 2019 йил апрелида кескинлаша бошлаган эди. Гарчи март бошидан бери коронавирус сабаб ўт очишни тўхтатишга, асосан, амал қилинаётган бўлса-да, юз минглаб кишилар уйларига қайта олмаяпти ва ёрдамга муҳтожлигича қолмоқда.

Ҳисоботда расман қайд этилишича, 29 январда Россия Ариҳа шаҳрига ҳаводан берган зарба оқибатида 2 та тураржой ер билан битта қилинган ва 11 киши нобуд бўлган. 25 февралда эса Сурия қўшинлари Идлиб шаҳридаги мактабга кассетали снарядлар билан ҳужум қилган ва 3 киши ҳалок бўлган.

Суриядаги 2011 йилда бошланган уруш вақтида 380 минг киши қурбон бўлди ва миллионлаб кишилар яшаб турган жойини ташлаб кетди.

“Amnesty International”нинг хулосалари 2020 йил январидан апрелигача масофадан туриб олиб борган тадқиқотларига асосланади.

Шарҳларни кўринг

XS
SM
MD
LG