Линклар

Шошилинч хабар
27 май 2019, Тошкент вақти: 10:24

Amnesty International инсон ҳуқуқлари бўйича онлайн-тренажёрни ишга туширди


15 май куни маркази Лондонда жойлашган Amnesty International ташкилоти постсовет ҳудуди¸ хусусан¸ Ўзбекистон ëшларига ҳуқуқий билим берувчи “Ҳуқуқ ҳимояси воркаути” деб номланган янги лойиҳа бошлади.

Машқ тренажёри кўринишидаги бу лойиҳанинг моҳияти ëшларга “Рухсат берилмаган митингларга чиқиш – жиноят эмас!” деган муждани етказишдир.

Озодлик лойиҳанинг ўзбекистонлик ëшларга нима беришини ўрганиб кўрди.

Amnesty Internationalнинг мактаб ўқувчилари, талабалар ва умуман ёшларга тақдим этган янги инновацион лойиҳаси “Ҳуқуқ ҳимояси воркаути” деб аталди.

Онлайн-платформа махсус сайтда 15 май куни ишга туширилди.

Интерактив дастур тренажёр шаклида бўлиб, реал суд тортишувлари асосида тузилган. Унда, масалан, виртуал шаҳарда қай тарзда қонунга мувофиқ митинг еки норозилик пикетларини ўтказиш тушунтирилади.

Дастур ташаббусчилари барча машқлар Страсбургдаги Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа судининг реал суд маҳкамлари асосида тузилганини таъкидлашмоқда.

Workout лойиҳаси интерактив онлайн-модулдан иборат
Workout лойиҳаси интерактив онлайн-модулдан иборат

- Лойиҳанинг асосий мақсади – инсон ҳақлари борасидаги маълумотларни ғайриоддий, ўйин шаклида фойдаланувчиларга етказиб беришдир, - дейди Озодликка лойиҳа ташаббусчиси - Amnesty International Европа ва Марказий Осиё бўйича таълим дастурлари мувофиқлаштирувчиси Стася Денисова.

Суҳбатдош бу лойиҳа ўзбекистонлик фойдаланувчиларга ҳам қизиқ бўлиши мумкинлиги ҳақида гапираркан, деди:

- Платформада инсон ҳуқуқлари масалаларига оид турли модуллар ўрнатиб борилади. Биз Инсон ҳуқуқлари Европа судининг “Тинч йиғинлар эркинлиги” мавзусидан бошлаймиз. Мақсадимиз катта синф ўқувчилари, талабалар ва ёшларга инсон ҳуқуқлари, халқаро ҳуқуқ ҳимояси органи позицияси билан 10-15 дақиқа ичида яқиндан танишиб чиқишга имкон яратиш. Биз Россия, Беларусь, Кавказ, жумладан марказий осиёлик ёшлар орасида ҳам олдиндан синов ўтказдик ва улар фикрларини ўрганиб чиқдик.

Биз мураккаб нарсалар ҳақида содда тилда тушунтиришга уриниб кўрдик. Ўзбекистон гражданлари Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа судига бевосита мурожаат қилиш имконидан маҳрум бўлсаларда, чунки Ўзбекистон Европа Кенгаши аъзоси эмас, бизнинг “Воркаут” Ўзбекистон учун долзарбдир. Бу лойиҳа орқали улар, масалан, эркин йиғинлар қилиш ҳуқуқи борасида, халқаро ҳуқуқ ҳимояси институтлари ва Ўзбекистонга тааллуқли бўлган бошқа меҳанизмлар борасида кўпроқ маълумот оладилар. Amnesty International сайтимизга Ўзбекистонда блок олиб ташлангани тўғрисида ОАВ орқали олган хабардан жуда қувонди. Демак эндиликда ўзбек ёшлари сайтимиз орқали бу янги лойиҳага ўтиб, инсон ҳуқуқларини ўрганишда машқ қилиб кўра оладилар.

Онлайн-модулга кирган фойдаланувчи Стася Денисова фикрича, виртуал шаҳарда бирор масалага доир амалдорлар билан суҳбатлашиб кўрадилар, талаб ва таклифларига доир расмий жавоблар натижалари юзасидан амалий маслаҳатлар олишади.

Айтилишича, у ёки бу масалага оид умумий тасаввур ҳосил қилиш учун 15-20 дақиқа етарлидир.

Онлайн-дастур ҳам рус, ҳам инглиз тилларида олиб борилади.

Ҳуқуқий Воркаутни Интернетда ишга туширишда Amnesty International ташкилотига HUMANA Масофавий таълим маркази кўмак берди.

Дастур экспертлари кейинги босқич шу йилнинг июнида ишга туширилиб, Грузиядаги “Идентоба” иши асосида тузилиши маълум бўлди.

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG