Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 18:41

Россиянинг оғир юк ташувчи янги фазо ракетаси двигателида нуқсон бор


Иллюстратив сурат.
Иллюстратив сурат.

Россиянинг ракета двигателларини ишлаб чиқарувчи “Энергомаш” ширкати ходимлари чоп этган мақолада эътироф этилишича, Россияда ишлаб чиқилган оғир юк ташувчи “Ангара-А5” фазо ракеталарининг двигателида нуқсон бор.

Мақола муаллифларига кўра, “Ангара-А5” двигателларида кузатилган тебраниш пировардида ракетани барбод қилиши мумкин.

2014 йили илк бор синовдан ўтказилган “Ангара-А5” ракетаси “Протон-М” ракетасини ўрнини эгаллаши режалаштирилган. Бу ракеталар Ер орбитасига 20 тоннадан кўпроқ вазндаги юкларни олиб чиқишга қодир. Янги ракетани учириш мосламаси 2021 йилда қуриб битирилади.

Мақола муаллифларига кўра, тебранишни бартараф этиш учун махсус клапан ўрнатилган, аммо айрим ҳолатларда тебраниш бутунлай йўқ бўлмаган.

Кейинги йилларда Россиянинг фазо дастури қатор муаммоларга дучор бўлди. Жумладан, ўтган йилнинг октябр ойида Қозоғистондаги Бойқўнғир космодромидан Халқаро фазо станциясига (ХФС) учирилган “Союз” ракетаси старт чоғида аварияга учради. Ракета бортида ХФСга йўл олган “Роскосмос” космонавти Алексей Овчинин ва NASA астронавти Ник Хейглар омон қолди.

“Протон-М” ракетаси эса 2001 йил ўз фаолиятини бошлаганидан бери 100 мартадан кўпроқ учирилган бўлса, уларнинг 10 фоизи муваффақиятсизлик билан якунланди. Бу эса Россия фазо дастурини ислоҳ қилишга қаратилган чақириқларни кучайтирмоқда.

XS
SM
MD
LG