Линклар

Шошилинч хабар
27 сентябр 2021, Тошкент вақти: 09:38

Панжшир: Толибонга қарши кучлар йиғилаëтган жой ëки Қаршилик ҳаракатининг янги маркази

Панжшир Толибон исломий гуруҳига қарши янги курашга ҳозирлик кўрмоқда. Шу билан бирга, аксил‑Толибон кучлар ҳамда вилоят аҳолиси Кобулдан шимоли-ғарбга томон тахминан 115 чақирим масофада жойлашган ушбу тоғли ҳудуд узоқ вақт қамалда қолишидан ташвишга тушган.

Толибон ҳаракати Афғонистоннинг 34 вилояти орасидаги ўз назоратидан четда қолаётган ягона ҳудуд бўлмиш Панжширни забт этишга юзлаб жангарилар юборилганини эълон қилган эди.

1980-йилларда Совет Иттифоқига қарши ва 1990-йилларда Толибон билан урушган машҳур дала қўмондони Аҳмад Шоҳ Масъуднинг ўғли – Аҳмад Масъуд Панжширда “жангга тайёр” турган минглаб қуролли одамларни йиққан.


Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG