Линклар

Шошилинч хабар
17 ноябр 2018, Тошкент вақти: 20:48

Трамп Британия бош вазирини танқид қилди, бироздан сўнг у билан яхши алоқада эканини айтди


АҚШ президенти Дональд Трамп Британия бош вазири Тереза Мэй билан. 2018, 13 июль.

13 июль куни АҚШ президенти Дональд Трамп Британия бош вазири билан жуда яхши алоқада эканлиги тўғрисида баёнот берди. Бунгача АҚШ президенти Тереза Мэйнинг Брексит режасини қоралаб, бу режа АҚШ ва Британия ўртасидаги савдо келишувига нуқта қўйганини айтиб келаётган эди.

Бош вазир Мэй билан режалаштирилган тушликдан бир неча соат аввал Трамп Мэйнинг Британияни Европа Иттифоқидан чиқариш стратегиясини кескин танқид қилган эди.

- Агар бунақа келишувга эришадиган бўлишса, Британия эмас, Европа Иттифоқи билан иш олиб борамиз. Шундай экан, бу савдо келишувини чиппакка чиқарган бўламиз, - деди.

Президент The Sun газетасига берган интервюсида:

- Мен умуман бошқача йўл тутган бўлардим. Мен Тереза Мэйга қандай қилиш кераклигини айтдим, аммо у менга қулоқ солмади, - деди.

Трамп, шунингдек, жорий ҳафтада истеъфо берган ташқи ишлар вазири Борис Жонсонни олқишлади. Жонсон 9 июль куни Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқиш жараёнидаги бош музокарачиси Дэвид Дэвис билан Брексит бўйича ҳукумат режасига норозилик сифатида истеъфога кетди.

Ҳеч бир АҚШ президенти Британияга ташрифи давомида амалдаги бош вазирни бундай кексин танқид қилмаган эди.

Аммо икки етакчи бош вазир Мэйнинг шаҳар ташқарисидаги расмий резиденцияси бўлмиш Чекерзда учрашар экан, ҳар иккиси Трампнинг Брексит мунозарасига аралашувига катта аҳамият бермасликка уринди.

- Биз жуда яхши алоқадамиз. Бугун савдо ва ҳарбий [ҳамкорлик] ҳақида гаплашамиз, - деди Трамп.

Америкалик журналист Трампдан The Sun газетасига берган интервьюси давомида айтган гапларидан афсусланиши ёки йўқлиги ҳақида сўраганида, президент бошқа тарафга қараб, бошини чайқади.

- Муҳокама қилишимиз керак бўлган масала кўп, - деди

Бош вазир Мей Трамп билан АҚШ ва Британия ўртасидаги ўзгача алоқа ҳамда савдо ҳамкорлиги бўйича келишувни муҳокама қилишини айтди.

Трампнинг Мэй ҳақидаги кескин шарҳлари ортидан Британия фунт стерлинги ярим фоизга арзонланди.

Британия 2019 йилнинг 29 мартида Европа Иттифоқидан чиқиб кетишни режалаштирмоқда. Брексит тарафдорлари бунинг ортидан Британия АҚШ билан тиғиз савдо алоқаларини ўрнатишига умид қилиб келади.

Трампнинг Британияга ташрифи двомида унинг сиёсатига қарши норозилик намойишлари ўтказиш режалаштирилган. Лондон шаҳридаги намойишда 64 мингдан кўп киши иштирок этиш истагини билдирган.

Британияга сафаридан олдин Трамп Брюсселда тўхтаб, НАТО саммитида қатнашди. 16 июль куни эса Хельсинкида Россия президенти Владимир Путин билан кўришади.

XS
SM
MD
LG