Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 06:53

Трамп Руҳоний билан Эронга мислсиз “оқибатлар” билан таҳдид қилди


Эрон президенти Ҳасан Руҳоний ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф (орқада) билан бирга учрашувда иштирок этмоқда. Теҳрон, 22 июль.
Эрон президенти Ҳасан Руҳоний ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф (орқада) билан бирга учрашувда иштирок этмоқда. Теҳрон, 22 июль.

АҚШ президенти Дональд Трамп Твиттер орқали Эрон президенти Ҳасан Руҳонийни “асло, ҳеч қачон” Қўшма Штатларга таҳдид қилмасликдан огоҳлантирди. Акс ҳолда у “тарихда мисли кўрилмаган” оқибатларга дуч келишини айтди.

Трампнинг 22 июль куни Твиттерда йирик ҳарфлар билан қолдирган изоҳидан олдин Руҳоний Трампни Теҳронга нисбатан душманлик сиёсати юргизишдан огоҳлантирган эди.

− Америка Эрон билан тинч бўлиш барча тинчликларнинг тинчлиги эканини, Эрон билан уруш барча урушларнинг уруши бўлишини билиб қўйиши керак, − деди у Эрон дипломатларининг 22 июлдаги йиғинида.

− Сен Эрон халқини мамлакат хавфсизлиги ва манфаатларига қарши қўзғатишга қодир эмассан. Эрон халқи ўз манфаатларини яхши билади ва уни ҳимоя қилиш учун қурбонлар ҳам бермоқда. Сен хато қиласан, − дея қўшимча қилди Руҳоний.

Трамп Твиттерда мана бундай деб ёзди: “БОШҚА ҲЕЧ ҚАЧОН АМЕРИКА ҚЎШМА ШТАТЛАРИГА ТАҲДИД ҚИЛМА, АКС ҲОЛДА БОШИНГГА ТАРИХДА МИСЛИ КЎРИЛМАГАН КЎРГУЛИКЛАРНИ СОЛАМИЗ. БИЗ ЭНДИ СЕНИНГ БУЗМАКОРЛИК ВА ЎЛИМ ҲАҚИДАГИ СЎЗЛАРИНГНИ ИНДАМАЙ ЭШИТИБ ЎТИРАДИГАН МАМЛАКАТ ЭМАСМИЗ. КЎЗИНГГА ҚАРА!”

Эроннинг Басиж қўшини қўмондони Ғулом Ҳусайн Ғайбпарвар Трампнинг изоҳини “руҳий уруш”дан бошқа нарса эмас, деб атади.

‒ У Эронга қарши қўл кўтаришга журъат эта олмайди, ‒ дея ундан иқтибос келтиради ярим расмий ИСМА ахборот агентлиги. ‒ Биз ҳеч қачон инқилобий қатъиятларимиз ва эътиқодимиздан қайтмаймиз. Эрон халқи ва қуролли кучлари душманларга қарши курашади, аммо таслим бўлмайди.

Эроннинг ИРНА ахборот агентлиги Трамп Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зарифнинг сўзларидан “нусха кўчиргани”ни айтди. Вазир жаноблари Ғарб мамлакатларини 2015 йили ядро дастури муҳокамаси вақтида “ҳеч қачон ҳеч бир эронликка таҳдид қила кўрмаслик”дан қайта-қайта огоҳлантирган эди.

Ўша Твиттер изоҳидан икки соат олдин Помпео Эроннинг олий раҳбари Оятуллоҳ Али Хаменеи ва бошқа исломий ҳукумат аъзоларини “иккиюзламачи диндорлар” деб танқид қилган эди.

Трамп жорий йилиннг май ойида Қўшма Штатлар 2015 йилги Эроннинг ядро дастури бўйича келишувидан чиққанини ва Эронга қарши санкцияларни қайта жорий этганини эълон қилди. АҚШ маъмурияти ўшандан бери Теҳронга босим ўтказиб келади.

XS
SM
MD
LG